UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ФИФАдан сўнгги огоҳлантириш: "Бунёдкор" 30 кун ичида Ривалдо олдидаги қарзини узиши керак, акс ҳолда... 0 18:55Лос-Анжелес-2028: ХОҚ World Boxing томонидан тақдим этилган саралаш тизимини тасдиқлади 1 18:34Осиё чемпионатида 27 та медаль қўлга киритдик. Медаллар жамғариш бўйича қайси давлат биринчи бўлди? 0 18:13Сергей Фомин 1/4 финал масаласини 57 дақиқада ҳал қилди 0 17:52Хосеп Гвардиола: "Ҳаммаси "Арсенал"га боғлиқ" 0 17:31Расман: Mangu 3 турнири учун навбатдаги жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 17:10Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth contender турнири ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 16:49Рамазон Темировнинг UFC'даги кейинги рақиби ким бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 16:28Влахович фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин 0 16:07Абдумалик Халоковнинг проф боксдаги учинчи жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 15:46"Бу бир томонлама дўппослаш бўлади". Спенс Цзю билан бўлажак жанги ҳақида гапирди 0 15:25Дерек Чисора Деонтей Уайлдер билан реванш жанги музокараларини бошлади 0 15:04Мадонна, Шакира ва BTS ЖЧ-2026 финалининг танаффусида чиқиш қилади 0 14:43Наоя Иноуэнинг отаси ўғлининг фаолиятини якунлашини истамоқда 0 14:22Шон Стрикленд Чимаевга қарши жангга қайси жароҳатлар билан чиққанини санаб берди 0

17 окт 19:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Бир мамлакат вакили бўлган, бироқ тили ўзгача - Махачев, Алискеров, Мокаев

21 октябрь куни Абу-Дабида узоқ кутилаётган UFC 294 турнири бўлиб ўтади.

Кечанинг асосий иштирокчилари доғистонлик жангчилар ҳисобланади. Доғистонда кўплаб этник гуруҳ вакиллари мавжуд. Хўш, бўлажак мусобақада октагонга чиқувчи спортчилар қайси миллат вакиллари?

Ислам Махачев – Лакс 

Енгил вазн тоифаси чемпиони Махачев Доғистоннинг энг қадимги халқларидан бири бўлган лаклар вакилидир. Айни пайтда лаклар сони 200 минг кишини ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги Махачқалъа, маҳаллий Лакский ва Новолакский туманларида яшайди. 


Лак тили, гарчи у авар ва бошқа Доғистон тиллари билан бир оилага мансуб бўлса ҳам, ўзининг монолотлиги билан ажралиб туради. Ушбу тил 10 та диалектга эга, бироқ улар орасида у қадар катта фарқлар йўқ. Исламнинг айтишича, лак ва авар тиллари ики хил тилдир. Ўхшаш сўзлар жуда кам. Улар баъзан бир-бирларини тушунишмайди. Авар қишлоғи аҳолилари турли тилларда гаплаша олади. Бу ҳолат лаклар орасида камдан-кам учрайди. 


“Ҳабиб ва мен турли миллатлар мансубмиз ва ҳозир унинг тилида сизга гапира олмайман. Бизга приципиал жиҳатдан рус тилида кўрсатмалар бериш қулайроқ”, дейди Махачев. У уйда вақт ўтказишни яхши кўришини тан олди. Ислам Лак минтақасида ташриф буюришга арзийдиган жойлардан Бобоку тоғи ва Бурши қишлоғидаги алоҳида эътироф этиб ўтди. 


Бошқа машҳур лак жангчилари: Омари Аҳмедов 

Икром Алискеров – лезгилар 

Лезгилар Доғистоннинг энг йирик халқларидан бири саналади. Республиканинг ўзида 416 мингга яқин аҳолиси истиқомат қилади, Озарбайжонда катта лезгин диаспораси (180 минг) яшайди. Доғистоннинг шимолий қисмида аварлар устунлик қилса, жануби лезгиларга тегишли. Аксарият лезгилар мамлакатнинг собиқ жанубий ҳудуди бўлмиш Юждагда кун кечиради. Республиканинг асосий жанубий шаҳри Дербентда лезгилар умумий аҳолининг 41% ни ташкил қилади. Шуниси эътиборга моликки, инқилобдан олдинги Россияда Доғистоннинг барча жанубий тоғли хақлари лезгилар деб аталган. Айнан шу халқ шарафига машҳур Кавказ рақси – Лезгинка номини беришган. 


Тадқиқотчиларнинг фикрича, “лезгин” сўзи келиб чиқиши жиҳатидан “бургут” маъносини англатувчи “лек” сўзи билан боғлиқ. Лезгинка кўпинча “бургут рақси” деб аталади. Маъноси шундайки, эркак раққос мағрур қушни рамзи ҳисобланади ва унинг чўзилган қўллари бургут қанотларига қиёсланади. Яна бир эътиборга молик факт шуки, лезгинларнинг баъзилари шиалар бўлиб, улар Доғистон аҳолсининг асосий қисми сифатида сунний исломга амал қилишади. Икром Аликсеров UFC тархидаги биринчи лезгин бўлса-да, промоушенда у қадар машҳур эмас. 


Бошқа машҳур лезгин жангчилари: Ислом Мамедов

Муҳаммад Мокаев – қумиқ 

Муҳаммал Мокаев ва Нассуридин Имавов Шимолий Кавказдаги энг йирик туркий халқ бўлмиш қумиқлар юртидан. Бу миллат вакиллари Доғистондаги бошқа этник гуруҳлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўзига хос маданият ва тилга эга. Қумиқ тили мамлакатнинг аксарият халқлари тилларига қараганда, қозоқ ва бошқа туркий тилларга яқинроқ. “агар қумиқ тилида авар билан гаплашсам, у мени тушунмайди. Эҳтимол, у баъзи умумий жумлаларни тушунар. Қарама-қарши йўналишда ҳам худди шундай”, дейди UFC тарихидаги илк қумиқ жангчиси Рустам Хабилов. Қадимда мамлакатнинг текис қисмида кўплаб Доғистон қабилалари мулоқот қиладиган миллатлараро тил айнан қумиқ тили бўлган.


Бошқа машҳур қумиқ жангчилари: Муслим Салихов, Абусупьян Магомедов.


Магомед Анкалаев, Шарабутдин Магомедов, Саид Нурмагомедов – аварлар 

Доғистонда 956 000 аҳолига эга аварлар нафақат кўп миллатли этник гуруҳ, балки UFC’да Россиядан кўзга кўринган энг кўп жангчига эга миллат саналади. UFC расмий сайтида фаол россиялик жангчилар рўйхатида Пётр Ян, Александр Волков, Денис Тюлулин, Сергей Павлович ва Роман Копиловдан ташқари 6 та авар бор: Анкалаев, Хизриев, Саид, Абубакар ва Умар Нурмагомедов, Тагир Уланбеков. Тез орада улар сафига Абу-Дабида дебют қиладиган Шарабутдин Магомедов ҳам қўшилади. Аварлар мамлакатнинг 30 % аҳолисини ташкил қилади. 

Аварлар қандай пайдо бўлган? Шарқшунос Владимир Минорский бу ном авар маданиятига таъсир кўрсатган қадимги Осиё авар қабиласи билан боғлиқлигини ёзган. Абдулманап Нурмагомедов ушбу элат вакиллари ҳақида шундай гапирган: “Аварлар очиқ юрак! Улар чеченлардан нимаси билан фарқ қилади? Имом Шомил айтганидек, шаҳарларни чеченлар билан босиб олиш керак. Ҳимоя қилиш учун эса аварлар лозим. Биз доно ва хотиржаммиз, чеченлар бўлса кўпроқ импулсив”. 

Кўпгина аварлар, айниқса тоғли ҳудудларда яшовчилар, фақат ўзларининг тилида гапиради. Хабиб Нурмагомедов шундай дейди: “13 ёшгача қишлоқда яшадим. У ерда ҳамма фақат авар тилида сўзлайди. Махачқалъага кўчиб келганимда рус тили муаммосига дуч келдим. Аввалига тушунмовчиликлар тез-тез юзага келди, бу эса можароларга олиб келди. Чунки улар улар мен билан ҳазиллашяптими ёки шунчаки гапиряптими тушуниш қийин эди”.

Бошқа машҳур авар жангчилари: Забит Магомедшарипов.


Хорижий сайтлар асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг