UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

08 июн 18:31
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тавсия қиламиз! Гомесга изҳор, камар ва ММАга ўтиш. Проф рингнинг янги қироли Райан Гарсия ҳақида

Профессионал бокс аллақачон шоуга айланиб улгурган.

Машхур бўлиш учун рингда рақибнинг таъзирини бериб қўйишнинг ўзи етарли бўлмай қолди. Ташқи имидж, ўринли ПР, мухлислар билан мулоқот қила олиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлиб бормоқда. Ҳозирги кунда буларнинг барчасини аъло даражада уддалаётганлар талайгина. Шулардан бири, проф рингнинг янги қироли дея эътироф этилаётган америкалик-мексикалик чарм қўлқоп устаси Райан Гарсиядир. Боксчининг фаолиятидан яхшигина хабардорсиз. Ҳозир унинг боксдан ташқаридаги ҳаёти ҳақида кўпроқ тўхталамиз! 

Болалиги

1998 йил 8 август куни Генри ва Лиза Гарсия оиласида бокс оламининг янги юлдузи дунёга келди. У оилада ёлғиз фарзанд эмас эди. Ота-онасининг меҳрини учта синглиси - Лиза, Саша, Кайла ҳамда укаси Шон билан бўлишиши керак эди. Генри ва Лиза ўз фарзандларини чексиз муҳаббат ва ғамхўрлик билан тарбия қилдилар, уларнинг таълим-тарбиясига катта эътибор қаратишди. Ота-онанинг меҳнатлари ўз самарасини берди: ўғиллари Райан ва Шон профессионал боксчи бўлиб етишди. Гарчи қизлари ҳақида етарлича маълумот бўлмасада, уларнинг тарбияли ва қобилиятли қизлар эканлигига шубҳа йўқ. Унинг укаси Шон ҳам боксчи. Райан укасининг жанги ҳақида шундай дейди: Унинг жанги пайтида асабийлашмадим. Мен Шоннинг бор кучи билан курашишини билардим. Шон ҳаётида бирор кун машғулот ўтказмаган. Биласизми, унга барибир, бепарво одам. Мен ундан "ҳаммаси яхшими" деб сўрадим, у эса “Бу жанг менга аҳамиятсиз”, - деб жавоб берди. Бу 4 раундлик жанг эди, лекин сизни 12 раунд кутиб тургандек тайёргарлик кўриш керак, у эса умуман тайёрланмади. Шон жуда истеъдодли жангчи. Агар Шон машғулот ўтказса, у кимнидир “тобини қочириб қўйиши” мумкин эди. У йиртқич ҳайвон, бироқ унга аҳамияти йўқ. У боксчи бўлишни истамайди, полициячи бўлишни хоҳлайди, демак шундай бўлади”   


Карьера

У боксни 7 ёшида бошлаган, уйидаги гаражда отасининг кўрсатмаси остида машқ қилган. Ҳали ёшлигидаёқ  ҳаваскор 15 карра чемпионига айланди ва рекорд ўрнатди: 215 ғалаба ва 15 мағлубият. Гарсия дастлабки жангларини Мексикада ўтказган, чунки АҚШда вояга етмаганларнинг рингга чиқиши тақиқланган.

Райаннинг профессионал боксчи сифатидаги фаолияти 2016 йил 9 июнда Тихуанада Эдгар Мезага қарши жанг билан бошланган. Техник нокаут эвазига ғалаба қозонган. Кейинги жангда эса кубалик Жонатан Крузни мағлубиятга учратди. 2016 йил ноябрь ойида Гарсия "Golden Boy Promotions" билан шартнома имзолади ва Оскар Де Ла Хойянинг мижозига айланди. 17 декабрда Хосе Антонио Мартинесга қарши рингга чиқди ва иккинчи раундда нокаут билан ғалаба қилди.

Шу вақтгача 21 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган - 18 та нокаут. Сўнгги жангида Люк Кемпбеллни нокаут қилиб WBC камарининг вақтинчалик эгасига айланди. Унинг навбатдаги баҳси Хавиер Фортунага қарши 9 июлда бўлиб ўтади.



Райан Гарсия 26 ёшида боксни ташлаб, ММА’га ўтмоқчи

“Агар кимдир яхши, сиз рингдаги барчани мағлуб этяпсиз” деса, бошқалари  “Бу ҳақиқий жанг эмас, ҳақиқий жанг - бу тепиш, бўғиш ва шу кабилар”, - деса…

- Ўйлаб кўринг, кейин нима қиламан? Мен бориб, уларга дунёдаги энг яхши жангчи эканлигимни исботлайман. Мен энг буюк эканлигимни исботлаш ва бошқаларни мағлуб этиш учун ММА’га бораман. Агар у Конор Макгрегор бўлиши керак бўлса, мен буни қиламан. Ва мен буни пул учун айтаётганим йўқ. Пул мен учун муҳим эмас. Мен фақат шуни ҳис қилганим учун айтяпман. Мен ҳали ҳам 26 ёшимда кетишни режалаштирмоқдаман. Аммо, агар рингга қайтсам, фақатгина Райан уларни мағлуб эта олмайди деганлар билан курашиш учун қайтаман".


Ижтимоий тармоқ юлдузи Гарсия учун ҳар доим ҳам осон бўлмаган, у энг юқори чўққига кўтарилиш йўлида ташвишларни енгишга мажбур бўлди. Бугунги кунга келиб ҳам, калифорнияликнинг рингдаги улкан мотивация манбаи унинг техникаси ва шахсиятига очиқчасига шубҳа билдирганларга жавоб беради.


Бейсболдан кетиш учун боксни танлаган эди

Райан Гарсиянинг биринчи спорт муҳаббати бейсбол эди ва кўпчилик уни “навбатдаги Баба Рут” сифатида кўрганини таъкидлаган. Бироқ, унинг жамоадошларидан кўнгли қолган ва тезда жамоавий спорт турлари у учун эмаслигини англаган.

“Мен рақиб билан яккама-якка курашишни хоҳлардим. Амаким менга бокс деган спорт тури ҳақида видео кўрсатди. Мен: “Яхши, синаб кўраман” дедим, - дейди Гарсия Interview Magazine журналига берган интервьюсида. “У мени ўз гаражига олиб бориб, қўлимга бир жуфт қўлқоп кийдирди ва мен ўша биринчи жебни қилганимда, қўлқопнинг овозига шунчаки ошиқ бўлиб қолдим. 



Машхурлик орзуси

Гарсия ҳар қандай маънода эътиборни тортадиган боксчи бўлиб, унинг Инстаграмида 8,7 миллион кузатувчиси бор. Мухлисларга унинг рингда ўзини тутиши, жанг услубидан ташқари қандай машиналари борлиги, ташқи имиджи ҳам жуда қизиқарли. Гарсиянинг ташқи кўриниши моделларникига ўхшайди. У ҳатто “Тоmmy Hilfiger” ва “Abesrombie” каби брендлар подиумида ҳам юрган.


Ҳамма каби қўрқув ва шубҳаларга эга бўлган одам

Бугунги кунда унинг ҳамиша диққат марказида бўлиш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, Гарсиянинг ўсмирлик пайтида ташвиш ва тушкунликни енгиб ўтиши ажаблантириши мумкин.

“Менимча, ёшлигимда ҳар доим ҳаддан ташқари кўп ўйлайдиган эдим. Хавотир менга жисмоний таъсир кўрсатиши, масалан ваҳима қўзғатиши мумкинлигини англамаган эдим. Менда бир оз қоронғи дамлар бўлган. Аммо ўзимнинг ҳис-туйғуларимни, нима ҳақида узоқроқ ўйлашим зарурлигини билиб олдим. Ҳа, мен ўзига ишонган одам бўлишим мумкин, кўплаб томошабинлар орасида шоу намойиш қилишим мумкин. Лекин ич-ичимдан мен ҳам бошқалар сингари қўрқув ва шубҳаларга эга бўлган инсонман”, - деди BBC Sport’га.


Рингда камар ва ғалабага эришишдан ташқари, Гарсия ўзининг асосий илҳом манбаи бўлган, ўз тажрибалари ҳақида маслаҳат ва қўшимча маълумот бериш орқали бошқаларга депрессияни енгишда ёрдам беришни хуш кўради.

Спарринглар бўйича шериклар, шубҳасиз, дунёдаги энг кучли жангчи Сауль “Канело" Алваресдан яхшироқ эмас. Мексикалик жаҳон чемпиони инглиз тилини, Гарсия испан тилини билмаслигига қарамай, уларнинг дўстлиги тил тўсиқларини енгиб чиқишини исботламоқда. Уларни бир-бирларининг жангларида тез-тез учратиш мумкин ва улар битта промоутер билан ҳам ишлашган - Оскар Де Ла Хойя.

“Канело, ҳақиқий инсон, мен унинг ишга масъулиятини кўрдим. Агар сиз бу билимларни ўзлаштирмоқчи бўлмасангиз, демак сиз ақлдан озгансиз”, - дейди Райан.


Мухлислар ёқимтойининг “севги қиссалари”

Бой, машхур, ўзига ишонган, келишган, кучли. Умуман олганда идеал йигит. Бундай инсонларнинг атрофини қизлар ҳамиша ўраб олади. Гарсияда ҳам шундай бўлган. Райан Гарсия қалбини бир неча қизларга очишга улгурган.


Қаҳрамонимиз Селена Гомесга севги изҳор қилган

“У ҳозир ёлғиз, шунинг учун мен унга таклиф бердим”, - деди йигит. Гарсия ҳатто, Селенага сўз берди:

“Мен сизни ҳимоя қиламан, тушуняпсизми? Ёмон вариант эмас, розилик билдирасизми?” Ўшанда Райан 20 ёшда эди.


Гарсия 2020 йилда Лос-Анжелесдаги ресторан олдида ТикТок юлдузи Мала Тревехо билан учрашиб турганида папарацилар объективларига тушган. Шундан сўнг The Sun бу ҳақида: Америка боксининг енгил вазндаги келажаги Райан Гарсия муҳаббат ишлари жанжалининг марказида, деб ёзган эди. Журналистлар ундан бу ҳолатга изоҳ беришини сўрганида, боксчи журналистларни унинг шахсий ҳаётига аралашмасликка чақирган.

“Райан ва Малу Трехево бир-бири билан боғланиб қолганига ҳали ҳам ишонмайман, мен Райан учун нималардан воз кечгандим”. Муаммо шундаки, ўша пайтда 7 ҳафта ичида Гарсиянинг фарзандини дунёга келтириши кутилаётган қиз дўсти - Андреа Селина бор эди. Адреа Америка оммавий ахборот воситаларига, севгилиси ўқув-машғулотларида ва 5 декабрь куни Люк Кемпбеллга қарши жангига тайёргарлик кўряпти деб ўйлаб, кўрганларидан ҳайратда қолганини тан олди.


“Мен унинг оиласига қўнғироқ қилганимда, улар Райан ҳозирда банд эканлигига ишонтиришди. Кейин мен уни шу ерда кўряпман… 7 ҳафтадан кейин у фарзандли бўлади. Бу қандай жирканчли”, - деди Селина. Малу Тревехо ҳам боксчининг Селина билан муносабаталридан хабардор эмаслигини айтди:

“У қизалоғи борлигини яширмади, лекин унаштирув тўғрисида ҳеч нарса демади. Бундан ҳам кўпроқ, мен унинг яқинда яна фарзандли бўлишини билмас эдим. Аммо менимча, у ҳали ҳамон яхши йигит”.


Райаннинг 2 ёшли қизалоғи бор. Исми Райли. Кўпчилик унинг онаси ким эканлигини билмайди. Гарсия Андреадан аввал Катерина Гемес исмли қиз билан учрашиб юрган. Райлининг онаси Катерина. Ҳозир у билан учрашмайди. Боксчининг қизлардан бошқа севимлилари ҳам бор. Масалан: Итальян таомлари.



Италия энергияси

Профессионал боксчилар одатда машғулотларда ўзларига нисбатан шафқатсиз бўлишади. Бўлажак жанг учун вазн ташлаганидан сўнг, у албатта оиласи билан "аlfredo fettussine" макаронларидан танноввул қилади.

“Италия таомлари - бу менинг севимли таомларим. Бу менга энергия беради”,- дейди супер юлдуз.

Мексика мероси ва итальян ошхонаси энергияси билан Америкада улғайган Райан Гарcия ҳақиқатан ҳам янги давр боксининг қиролидир.                                              

Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг