UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0

29 апр 13:57
Янгиликлар

Бошқалар

ТАЙИНЛОВ: Вазирнинг собиқ ўринбосари янги лавозимга ўтди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Жасур Анварович Акрамов Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланди.

Ушбу лавозимда бунгача яқинда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида фаолият бошлаган Музаффархўжа Раҳматхўжаев ишлаб келаётганди. 

Жасур Акрамов 1965 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1983-1989 йилларда Ӯзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси, сўнгра мазкур олийгоҳ аспиранти.

Меҳнат фаолиятини эса Ӯзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ӯқитувчиси сифатида бошлаб, кейинчалик декан муовини, бӯлим бошлиғи, кафедра мудири лавозимида фаолият олиб борган.

2003 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қӯмитасида бошқарма бошлиғи, 2003-2004 йилларда Республика олий спорт маҳорати мактабида директор муовини, 2004-2006 йилларда эса Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида бӯлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

2006-2009 йиллар давомида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ректори, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирининг спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, 2014-2018 йилларда Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йилдан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Биз Жасур Акрамовга масъулиятли лавозимда муваффақият тилаб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг