UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

27 авг 15:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман"

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри бокс оламидаги илк қадамлари ҳақида сўзлаб берди.

"Отам бир куни менга: "Боксчи бўлмоқчимисан? Агар шундай бўлса, бу ёмон фикр. Ҳовлига чиқ, боққа борамиз, спарринг қиламиз", деди. Биз бокс туша бошладик. Мен унинг қовурғасига зарба бердим ва учта қовурғасини синдириб қўйдим. Ўшанда 14 ёшда эдим", — деб эслайди Фьюри ALF Global нашрига берган интервьюсида.

Британиялик 38 ёшли боксчи украиналик Владимир Кличко устидан қозонилган ғалабадан кейин бошдан кечирган депрессияси ҳақида ҳам гапириб ўтди.

"Ёш бола пайтим Кличко аллақачон чемпион эди ва мен доим: "Бир кун келиб бу йигитни мағлуб этаман", дердим. Ҳамма устимдан куларди. Владимир 11 йил давомида чемпион бўлган! Чемпионлик жанги учун имконият олишга уч йил кетди, чунки мени доим четга суришарди.

Ниҳоят, чемпионлик жангини олганимда, бу худди Эверест чўққисидек эди. Мен айтганимдек ғалаба қозондим. Ва ҳаммаси тугади. Болалигимдан бери орзу қилган барча нарсамга эришдим. Ўйладимки, бу ақлбовар қилмас даражада зўр бўлади, лекин бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳаммаси барбод бўлди.

Рингдан чиқиб, кийиниш хонасига кирганимдаёқ депрессияга тушиб қолгандим, чунки ҳаётимда бошқа ҳеч нарса қолмаганди. Яшашим учун асосий сабабим — Кличкони мағлуб этиш — бир зумда йўқолди. Кейин эса ҳаммаси пастга қараб кетди: тўлиқ депрессия, доимий тушкунлик. Оғир вазнда жаҳон чемпиони сифатида менда ҳамма нарса бор эди, лекин барибир депрессияда эдим. Ҳар куни ўлишни хоҳлардим", — деб тан олди боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри 2026 йилда катта рингга яна бир бор қайтди. У ўтган давр мобайнида россиялик Арсланбек Махмудов ва польшалик Мариуш Вахни мағлуб этди. Тайсоннинг 20 ноябрь куни Нью-Йоркда Энтони Жошуа билан тўқнаш келиши кутилмоқда. У ушбу жангга тайёргарликни бошлаш учун аллақачон АҚШга учиб кетган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг