22 июл 10:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюрининг жанги жонли эфирда намойиш этилмайди
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда полшалик Мариуш Вах ўртасидаги жанг жонли эфир орқали трансляция қилинмайди.
Бу ҳақда журналист Майк Коппинджер маълум қилди.
«Бу ақл бовар қилмас ҳолат, аммо стриминг платформалари даврида ҳам Тайсон Фьюрининг жангини томоша қила олмайсиз. Ҳеч қаерда. Бунинг учун Таиландда бўлишингиз ёки Netflix'нинг "At Home with the Furys" ("Фьюрилар уйида") реалити-шоусида жангдан тайёрланган қисқача лавҳаларни кўришингизга тўғри келади», — деди Коппинжер The Ring нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри ва Мариуш Вах ўртасидаги жанг 24 июль куни Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : x.com/MikeCoppinger
Фикрлар