UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

09 окт 18:18
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Теннис маликасининг фаолияти кескин шўнғимоқда. Муаммо нимада?

Эмма учун камбағал бўлиб қолишига ҳали анча вақт бор, лекин ҳомийлар теннисчини молиялаштиришни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

2021 йилда US Open турнирида 18 ёшли британиялик Эмма Радукану ғалаба қозонди. У тарихда биринчи марта «Катта дубулға» мусобақасини яккаликда ўйнаб ғалаба қозонган квалификатор бўлди. Эмма тарихи ҳақиқатан ҳам эртакни эслатади. Гўзал ёш қиз катта миқдордаги ҳомийлик шартномаларига эга бўлди. Бироқ, Радукану доимий равишда юқори даражадаги ўйин кўрсата олмади. Эмма билан боғлиқ кўплаб келишувлар ҳали ҳам амал қилмоқда ва унга катта даромад келтирмоқда, аммо баъзи компаниялар британиялик учун харажатларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Яқинда Радукану 2021 йилда US Open’да ғалаба қозонганида берилган Porsche автомобилидан маҳрум бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Спортчи охирги пайтларда заиф натижалар кўрсатгани сабабли 125 минг фунтлик спорткарни қайтаришга мажбур бўлди.

«Эмманинг энди Porsche'си йўқ. Уни қайтариб олдилар. Илгари у унинг уйида шарафли ўринда турарди», дея хабар беради Радукану жамоасининг вакили Dail Maily’да. Яқинда Эммани 4 йил олдин 5 минг фунтга сотиб олинган эски Dacia Sandero'ни ҳайдаб кетаётганда кўришди.

Албатта, Радукану ҳақида камбағаллик ҳақида ҳозирча гапириш мумкин эмас. Daily Maily манбаларига кўра, Эмма Porsche қароридан ҳафсаласи пир бўлган, аммо у ҳали ҳам бренд элчиси бўлиб қолмоқда ва шартнома бўйича тўловлар олмоқда. Автомобил тақдимоти компаниянинг яхши ният кўрсатуви эди, лекин энди спортчининг натижаларининг пасайиши сабабли уни қайтаришга қарор қилишди.

Dacia Sandero'ни ишлатиш ҳам мантиқий – бу Руминия брендининг машинаси, Ренаулт корпорациясига киради. Теннисчининг отаси Ион Радукану руминиялик бўлиб, унинг биринчи машинаси айнан Dacia Sanderо эди. US Open унвонидан кейин ва барча йирик шартномалар давомида Эмма бу автомобил унинг учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ва ҳеч қачон ундан воз кечмаслигини таъкидлади.

Радуканунинг умумий молиявий ҳолати ҳозирча жиддий ўзгаришларга учрамаган. Июлда Спортиcо портали, спортнинг молиявий томонига ихтисослашган, 2023 йил 1 июлидан 2024 йил 30 июлгача теннисчиларнинг даромадларини ҳисоблаб чиқди. Эмма ҳали ҳам ўз спорт турида энг юқори даромадли ўнликка киради. У ўзига спонсорлик шартномалари орқали 16 миллион доллар ишлаб топди, лекин майдонда фақат 265 минг доллар соврин пулини қўлга киритди. Бироқ, пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Ўтган йилларда Радукану спонсорларидан 20-25 миллион доллар оларди. Барча компаниялар унинг билан узоқ муддатли шартномалар тузмаган. Вақт ўтиши билан қисқа муддатли шартномалар имзолаганлар ўзларини четга олиб чиқишмоқда.

Радукану Nike, Wodafone,HSBS,  British Airways, Evian, Dior ва бошқа йирик брендларнинг юзидир. Унинг билан кўпгина шартномалар 5-10 йил муддатга имзолангандир. Яъни, келгуси йилларда Эмма дунёдаги энг бой теннисчилар ўнлигида қолишда давом этади.

Албатта, кўплаб компаниялар британияликка US Open’даги ғалабасидан сўнг кенг қамровли спонсорлик шартномаларини беришдан афсусдалар. Бироқ, ўша пайтда уларнинг мантиқи тўғри кўринган. Эмма аёллар теннисининг келажаги ёки энг камида юқори даражада ўйнашини кутишарди. Британиялик ҳали ҳам 21 ёшда, шунинг учун унинг карерасининг қайта тикланиши назарий жиҳатдан мумкин. Бироқ, Эмма энг яхши ҳолатда ўрта даражада ўйнаш эҳтимоли анча юқори.

Ҳозирда Радукану дунё рейтингида 57-ўринда турибди. Бу британияликнинг доимий жароҳатларини ҳисобга олганда ёмон натижа эмас. У яқинда умуман топ-100 га кирмаган. У муваффақиятли ўйинлари туфайли, асосан, ўткир майдон мавсумида – Уимблдонда тўртинчи раунд, Истбурн мусобақасининг чорак финали, Ноттигҳамда ярим финалга чиқиш орқали рейтингини оширишга эришди.



Радукану жорий позициясидан анча юқорига кўтарилишига шубҳа бор, бу эса спонсорларни хафа қилади. Шундай бўлса-да, Porsche автомобилини қайтариб олди, лекин ҳали ҳам молиявий мажбуриятлари билан боғлиқ. Ушбу бренд билан тузилган шартномани аниқ шартлари ошкор қилинмаган, лекин улар ҳар йили 5-10 йил давомида Радукануга этти рақамли суммани тўлаши керак.

Албатта, Радукануни спонсорлар учун мутлақо фойдасиз деб бўлмайди. У ҳали ҳам ижтимоий тармоқларда 2,6 миллион обуначига эга – бу замонавий энг яхши теннисчилар, масалан, Ига Свёнтек (1,8 миллион) ва Арина Соболенко (2,3 миллион) каби юлдузлардан кўпроқ. Аммо реклама шартномалари учун йиллик 15-20 миллион доллар миқдорида бу етарли эмас ва майдонда яхши натижалар кўрсатиш зарур, бунда эса Эммада муаммолар мавжуд.

Эртак аста-секин тугайди, спонсорлар унга камроқ пул тўлай бошламоқда. Бироқ, Радукану ўзига умр бўйи молиявий барқарорликни таъминлади. Бунинг барчаси унинг US Open’да ғалаба қозониши орқали, у эрда у WТА даражасидаги биринчи ва ҳозирча ягона унвонини қўлга киритди.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг