UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0

27 ноя 12:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теофимо Лопес: "Камбососга қарши жанг бир раунддан узоқроқ давом этишига шубҳам бор"

WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби Теофимо Лопес (16-0, 12 КО) Жорж Камбососга қарши жангдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Жанг бир раунддан узоқроқ давом этишига шубҳам бор. Мен барча спарринг шерикларимни тана қисми ва бошга бериладиган зарбалар билан янчиб ташладим. Буларнинг ҳаммаси 16 унциялик қўлқопларда амалга ошди.

Жангда ортиқча тиришишим шарт эмас. Сабаби, мен залнинг ўзида қизиб бўламан. Бунинг устига, Камбососни ёмон кўраман. Уни иложи борича чуқурроқ нокаутга учратишга ҳаракат қиламан.  Буни ростдан хоҳлаяпман.

Мени ягона нарса қийнаяпти: у шанба куни ҳақиқатдан ҳам рингга чиқадими? Албатта, Камбососнинг ўз режалари бор. Аммо, у юзидан мушт еганидан сўнг, бу режаларнинг барчаси барбод бўлади", - дейди Теофимо Лопес.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 ноя 12:16:15
CHELSEA2211
Lopes omad...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг