UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

03 сен 09:38
Янгиликлар

Тадбирлар

Терма жамоаларимизни йирик комплекс мусобақаларга тайёрлаш юзасидан онлайн йиғилиш ўтказилди

Теглар :  МОҚОлимпиада
Бутун дунёда эпидемиологик вазият барқарорлашиб, карантин талаблари ҳам юмшатилмоқда.

Бу эса спорт мусобақаларини ўтказиш секин-аста ўз изига тушаётгани, уларга муносиб тайёрланиш кераклигидан далолат беради. Шу боис терма жамоаларимиз учун ўқув-машғулот йиғинларини бошлаш, олдиндаги йирик халқаро мусобақаларга тайёрланиш каби устувор масалалар юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди. 

Унда МОҚ ҳамда Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва Миллий анти-допинг агентлиги мутасаддилари иштирок этишди. Онлайн учрашувни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов очиб берди ва иштирокчиларни Республикамиз Мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклаб, пандемия даврида олиб борилаётган ишлар учун барча федерация мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди.

О.Касимов шундан сўнг кун тартибидаги биринчи масала – 2025 йил Тошкент мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилиш билан боғлик масалаларга тўхталиб ўтди.

“Ҳисоб-китобларга кўра, мусобақа доирасида пойтахтимизга 6 минг нафарга яқин меҳмонлар келиши кутилмоқда. Шу боис транспорт ва логистика, меҳмонларни жойлаштириш масаласи ҳам алоҳида ёндашув талаб қилади. Регламентга кўра, мезбон давлат мусобақада спорт турларини танлашда алоҳида имкониятларга эга бўлади. Шу боис ўзимиз медаль олишимиз мумкин бўлган йўналишларга кўпроқ эътибор қилишимиз лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир федерация раҳбариятидан бу борадаги таклифларни кутиб қоламиз”, – деди Ойбек Касимов.

Онлайн учрашув давомида мазкур масалалар юзасидан жамоаларимизнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилиниб, мавзулар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, МОҚ қошидаги республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг (РСТИАМ) директори Абдушукур Садиков ҳамда марказ масъул вакили Миралишер Исмаилов жамоалар учун йиғинлар ташкил қилишда ва ижтимоий ҳаётда коронавирус инфекциядан ҳимояланиш мавзусида керакли маслаҳатлар бериб ўтишди.

Йиғилиш давомида Шерзод Ташматов 2021 йилги Олимпия ўйинларига тайёрланиш ва терма жамоаларни ўқув-машғулот йиғинларига қайтариш мавзусида, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов 2022 йилги Осиё ўйинлари ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёрларлик кўриш дастурлари ҳақида гапирди.

“Келажакдаги комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича катта ҳажмда иш олиб бормоқдамиз. Бунинг учун МОҚ қошидаги илмий-методик марказ ҳам жалб қилинган. Шу пайтгача асосан яккакураш спорт турларига катта эътибор қилганмиз ва бунинг натижасида Олимпиадага чиқиши мумкин бўлган бир қанча жамоавий ўйин спорт турлари бўйича жамоаларимизни “йўқотиб қўйдик”. Шу боис дастурларимизда Париж-2024 ёзги Олимпиадасига тайёрланишда мазкур йўналишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади”, – деди Назиржон Худойқулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг