UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

05 окт 07:29
Янгиликлар

Кураш

Термизда 100 000 долларлик кураш мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Термиз шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким Ат Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ҳар икки йилликнинг энг нуфузли Кураш байрамларидан бири ҳисобланган мазкур мусобақада дунёнинг 50 га яқин давлатидан 100 нафардан энг зиёд сара полволлари иштирок этади.

Жорий йилги халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мутлақ вазн бўйича ғолиб чиққан спортчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини - 10 минг АҚШ доллари билан тақдирланади.

Ўз тарихида 14-бор ташкил этилаётган халқаро турнирга Кураш бўйича Жаҳон чемпионлари, Осиё ўйинлари ғолиблари ташриф буюрдилар. Кеча Термиздаги “Меридиан” меҳмонхонасида мусобақа олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда замонавий Кураш асосчиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, шунингдек, Афғонистон, Латвия, Греция, Хитой Тайпейи, Мўғулистон ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

Ўзбек Кураши мухлисларининг севимли полвони сифатида эътироф этиладиган Александр Кацураги Бразилия терма жамоаси устози сифатида шогирдларини баҳсларга олиб тушади.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг