28 авг 16:30
Янгиликлар
Футбол
Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотини қўлга киритди.
Бу ҳақда Чемпионлар Лигасининг қуръа ташлаш маросимида эълон қилинди.
Ушбу мукофот улкан ютуқлар, юксак маҳорат ва ўрнак бўла оладиган шахсий фазилатлар учун топширилади. Ўтган йили мазкур совринга Златан Ибрагимович лойиқ кўрилган эди.
Анри "Арсенал"дан ташқари "Монако", "Барселона", "Ювентус", "Нью-Йорк Ред Буллз" ва Франция терма жамоаси сафида ўйнаган.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар