UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

20 фев 15:36
Янгиликлар

Футбол

Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар

Бугун тунда Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилади.

Клубларимиз ўз таркибига кўплаб легионерларни жалб қилишгани ҳеч кимга сир эмас. Кўплаб хорижлик футболчиларни исм фамилиясини биринчи марта эшитдик. Уларнинг қандай савияда эканини мавсум кўрсатиб беради. Биз Transfermarkt порталига кўра, айни пайтда трансфер нархи энг қиммат бўлган 13 нафар футболчини кўриб чиқишга қарор қилдик.

400 000 евро - Сальвадор Санчес (Аргентина/"Динамо")
400 000 - Катулонди Кати (Конго ДР/"Навбаҳор")
400 000 - Александре Андроникашвили (Грузия/"Андижон")
450 000 - Пётр Пажишек (Польша/"Пахтакор")
500 000 - Николай Иванов (Беларусь/"Локомотив")
500 000 - Кингсли Сарфо (Гана/"Динамо")
500 000 - Алекс Фернандес (Бразилия/"Навбаҳор")
500 000 - Мауро Брасил (Уругвай/"Динамо")
550 000 - Стипе Перица (Хорватия/"Нефтчи")
700 000 - Ваня Илич (Сербия/"Навбаҳор")
700 000 - Йован Нишич (Сербия/"Локомотив")
700 000 - Неманья Чаласан (Сербия/"Андижон")
800 000 - Анри Чичинадзе (Грузия/"Навбаҳор")

"Навбаҳор" нархи 800 минг евро бўлган грузиялик марказий ҳимоячи Анри Чичинадзени ўз сафига қўшиб олди.

Бу рўйхатда энг қиммат уч нафар футболчи ҳам Сербия мамлакатидан эканига эътибор қилинг. "Андижон"га келган Чаласан марказий ҳимоячи, терма жамоа собиқ футболчиси. Фаолияти давомида Португалия клубларида ҳам ўйнаган. Сўнгги клуби Қозоғистоннинг "Елимай" жамоаси бўлди. 

"Навбаҳор"га ўтган Илич эса "лочинлар" уни бекорга "Раднички Ниш" клубидан сотиб олмаганини исботлаши керак бўлади.

"Локомотив"га ўтган ярим ҳимоячи Нишич ҳам терма жамоада кам бўлса ҳам майдонга тушишга улгурган ва ўтган икки мавсум Илич билан битта клубда ўйнаган.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Удинезе", "Уотфорд", "НАК Бреда", "Стандард" каби жамоаларда тўп тепган хорватиялик ҳужумчи Стипе Перицани ўз сафига қўшиб олди.

"Динамо" нархи 500 минг бўлган икки легионерни ўз сафига қўшиб олди. Ҳимоячи Мауро Брасил Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайдиган тарихдаги биринчи уругвайлик футболчи бўлади. Ганалик ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо эса "Нефтчи"га ўтиб кетган Ратиньонинг ўрнини босиш учун олинди.

"Навбаҳор" "Балтика"дан трансфер нархи 500 минг бўлган бразилиялик вингер Алекс Фернандесни ижарага олди.

"Локомотив" ўз таркибига қўшиб олган марказий ярим ҳимоячи Николай Иванов ўтган мавсум Беларусда 7 та гол урди ва 7 та ассист берди.

Нархи 450 минг евро бўлган полшалик ҳужумчи Пётр Пажишек "Пахтакор"да Игор Сергеевнинг ўрнига олиб келинди. У фаолияти давомида "Чарлтон", "Сент Труйден", "Зволле", "Фрозиноне", "Леганес" каби клубларда тўп тепган.

Бундан ташқари "Динамо" аргентиналик ҳимоячи Салвадор Санчес, "Навбаҳор" конголик ҳужумчи Катулонди Кати ва "Андижон" грузиялик ярим ҳимоячи Александре Андроникашвили билан шартнома тузди. Учала футболчининг трансфер нархи 400 минг еврога тенг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг