30 июн 15:25
Янгиликлар
Теннис
Тэйлор Фритц уч карра Rothesay International чемпиони!
Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида ўтказилган теннис бўйича майса қопламали ATP 250 тоифасига кирувчи турнир якунланди.
Мусобақа бош соврини америкалик Тэйлор Фритцга насиб этди. Дунёнинг 13-ракеткаси ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 94-поғонада бораётган австралиялик Макс Пёрселлни 6/4, 6/3 ҳисобида таслим этди.
Эътиборлиси, Фритц мазкур турнирнинг уч карра чемпионига айланди. Тэйлор фаолиятида 8 та ATP турнири чемпионлигини қўлга киритган. Шулардан 3 тасига айнан Истбурнда эга чиққан.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Етмиш бир дақиқа давом этган финал баҳсида Фритц 8, Пёрселл 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Rothesay International турниридаги муваффақиятли иштирок америкалик теннисчига 250 рейтинг очкоси ҳамда 112,555 евро мукофот пули келтирди.
Ҳавола :
Манба : atp.com
Фикрлар