27 апр 11:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тим Цзю Австралияда Эррол Спенс билан жанг қилади
Австралиялик профессионал боксчи Тимофей Цзю ва АҚШ вакили Эррол Спенс ўртасидаги жанг 26 июль куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда журналист Дэн Рафаэль хабар берди.
Маълум қилинишича, жангга Австралия мезбонлик қилади.
Цзю охирги жангини апрель ойи бошида Денис Нуржага қарши ўтказиб, ғалаба қозонган ва WBO International камарини қўлга киритган эди.
Спенс эса 2023 йил июль ойида ҳамюрти Теренс Кроуфордга имкониятни бой берганидан буён рингга чиқмаган эди.

Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар