UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

23 янв 14:32
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"

Теглар :  Тимур Кападзе
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе бугундан ишга киришди. Мутахассис ЎФА матбуот хизматига қисқача интервью берди.

"Биринчи ўринда Сречко Катанецга соғлик тилайман. Соғлик доим биринчи ўринда туради. Кеча раҳбарият томонидан мени номзодим тасдиқланди. Терма жамоа бегона эмас. Бу либосда кўп йиллар майдонда тўп тепганман, мураббий, ёрдамчи мураббий бўлганман. Мен учун терма жамоа ҳар доим устун туради. Биз аскармиз. Олдимиздаги вазифани бажаришимиз керак. 

Мураббийлар штаби, футболчилар билан гаплашдик. Март ойида ФИФА кунларидаги 2 та муҳим учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз, чунки оз муддат қолди. Энг асосийси ҳамма соғ бўлсин, яхши формада келсин. Олдимизда ҳал қилувчи ўйинлар кутиб турибди. Албатта, босим, қийин пайт. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ. Футболчиларнинг маҳорати, кучи етади. Мухлисларнинг дуолари, қўллаб-қувватлаши ҳам керак. Бу нарсага фақат биргаликда эришишимиз мумкин",- дейди Тимур Кападзе.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг