31 июл 11:03
Янгиликлар
Токио-2020. Икки боксчимизда ғалаба, дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларда ютқазиб қўйишди. Олимпиаданинг саккизинчи куни ўзбек спортчилари учун якунланди
Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиаданинг саккизинчи кунида қуйидаги натижани қайд этишди:
Дзюдо: Жамоавий (биринчи босқичда Нидерландияга мағлубият)
Бокс: Шаҳобиддин Зоиров (1/8 финалда Кабо-Верде боксчиси устидан ғалаба)
Бокс: Элнур Абдураимов (1/8 финалда Тожикистон боксчиси устидан ғалаба)
Ўқ отиш: Мухтасар Тохирова (37 спортчи ичида 30-ўрин)
10:51. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиаданинг саккизинчи кунидаги иштироки якунланди.
10:49. Мухтасар Тохирова 37 нафар спортчи ичида 30-натижа билан якунлади. Бу финалга чиқиш учун етарли бўлмади.
9:52. Ўқ отиш: Мухтасар Тохирова 37 нафар спортчи орасида айни пайтда 33-ўринни эгаллаб турибди. Бу йўналишда энг кучли 8 нафар мерган финалга йўл олади.
9:06. Элнур Абдураимов тожикистонлик боксчи, Осиё чемпиони Баҳодур Усмоновни 5:0 мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги жангида арманистонлик Ованесс Бачковга қарши рингга кўтарилади.
8:45. Элнур Абдураимовнинг тожикистонлик рақибга қарши жанги бошланишига оз вақт қолди.
8:33. Жамоавий баҳсларда Нидерландияга ютқазиб қўйдик. Дзюдочиларимиз Олимпиададаги ўз иштирокларини якунлашди! Сўнгги жангда Бекмурод Олтибоев ютқазиб қўйди. Афсус...
8:25. Фарангиз ҳам мағлуб бўлди. Ҳисоб тенглашди - 3:3.
8:21. Бобонов ютқазиб қўйди. Ҳисоб 3:2...
8:15. Гулноза Матниязовада ҳам ғалаба! 3:1!
8:07. Ғалаба! Ҳикматиллоҳ Тўраев Ўзбекистонни олтинга олиб чиқди! 2-1!
7:59. Диёра Келдиёрова ютқазиб қўйди - 1:1...
7:52. Ўзбекистон - Нидерландия. Дзюдочиларимиз ғалаба билан бошлашди! 1-0! Бекмурод Олтибоев рақибини иппон эвазига мағлуб этди.
7:44. ҒАЛАБА! Зоиров Варелани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.
7:25. Шаҳобиддин Зоировнинг жангига оз қолди. У Кабо-Верде вакили Давид Варелага қарши баҳс юритади.
7:04. Бироздан сўнг дзюдочиларимиз жамоавий беллашувларни бошлашади. Рақиб - Нидерландия.
Терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:
+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Хенк Грол
-57 кг: Диёра Келдиёрова – Санне Верхаген
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Торнике Тсакадоеа
-70 кг: Гулноза Матниязова – Санне ван Дийке
-90 кг: Давлат Бобонов – Ноел ван Тенд
+70 кг: Фарангиз Ҳожиева – Гусе Стинхаус
6:50. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.
31 июль куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:
7:20 - Дзюдо: Жамоавий
7:30 - Бокс: Шаҳобиддин Зоиров
8:00 - Ўқ отиш: Мухтасар Тохирова
8:50 - Бокс: Элнур Абдураимов
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Постер муаллифи: Мухтасар Умарова
Фикрлар