UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0

22 сен 11:41
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Токио-2020. МОҚда дзюдочиларимизнинг Олимпиададаги иштироки таҳлил қилинди

МОҚда спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган таҳлилий йиғилишлар давом этмоқда.

Хабар берганимзидек, куннинг биринчи ярмида Қўмита раҳбарияти спорт курашлари бўйича терма жамоамиз мутасаддилари билан муҳокама ўтказди. Шундан сўнг дзюдочиларимиз чиқиши таҳлил қилинди. Унда терма жамоа мураббийлари Илиас Илиадис ва Нелля Киямова ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вакиллари қатнашишди.

Йиғилишда ҳар бир вазндаги дзюдочиларимизнинг иштироки кўриб чиқилди. Бир қатор вакилларимизнинг чиқиши танқидий фикрларга сабаб бўлди. Бу борада мураббийларнинг шахсий фикрлари ҳам алоҳида ўрганилди.

“Дзюдочиларимизнинг спорт формаси жуда юқори эди. Лекин баъзи вазиятларда руҳий томондан камчиликларимиз кўринди. Шундай ҳолатларга дуч келдикки, вазият бизга боғлиқ бўлмай қолди. Парижга тайёргарликка энди бошқача ёндашамиз. Ҳар бир вазнда лицензион ҳудудга кирадиган камида 2 нафардан дзюдочини тарбиялаймиз. Бунинг учун ички потенциалимиз етарли. Рақобат жуда кучли бўлсагина, катта натижага эришамиз”, – деди Илиас Илиадис.

Суҳбатда мураббийлар штаби бу йилги мамлакат чемпионати натижалари орқали янги Олимпиада циклига тайёрланадиган таркибни саралаб олишни режалаштирилаётганини таъкидлади. Маълум қилинишича, унда Давлат Бобоновдан бошқа терма жамоамизнинг барча вакиллари иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг