UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

24 авг 15:42
Янгиликлар

Бошқалар

Токио-2020 Паралимпиадасидаги лицензиямиз тўрттага етди

Теглар :  Паралимпия
Венгриянинг Цегед шаҳри мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни ҳам делегациямиз учун омадли бошланди.

Бироз аввал параканоэчимиз Азизбек Абдулҳабибов KL2 йўналишида кечган баҳсда Токио-2020 Паралимпиадасига лицензия қўлга киритди.

Финал беллашувида юртдошимиз марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди. Регламентга кўра, финиш чизиғини кесиб ўтган дастлабки 6 қайиқ эгалари Токио Паралимпиадасининг йўлланмасига эга бўлади.

Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия
KL2-200 метр, эркаклар.
1. Куртис Макгрет (Австралия) – 42.35
2. Федерико Манкарелла (Италия) – 42.80
3. Скот Мертлюу (Янги Зеландия) – 43.51
4. Азизбек Абдулҳабибов (Ўзбекистон) – 43.77

Шу тариқа терма жамоамизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 4 тага етди. Бундан аввал параканоэда Ҳайитмурод Шерқўзиев ва Шаҳноза Мирзаева, шунингдек, ўқ отишда Сервер Ибрагимов ҳам йўлланма эгасига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг