UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0

02 фев 08:18
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш вариантини кўриб чиқмоқда

Теглар :  Токио-2020
Токио-2020 Ташкилий қўмитаси коронавирус билан боғлиқ барқарорлашмаган вазиятда Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш мумкинлиги масаласини ўрганмоқда.

Бу ҳақида Ташкилий қўмита раиси Ёсиро Мори матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз аслида Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишни хоҳламаслигимиз аниқ. Агар шу масала тўғрисида ўйламасак, мусобақаларни ўтказишни уддасидан чиқмай қолишимиз ҳам мумкин”, – деди Ёсиро Мори. Расмий вакил Ташкилий қўмита ўз шерикларидан Олимпия ўйинларини ўтказиш бўйича бирорта эътироз олмаганини ҳам таъкидлади.

Киодо агентлиги агар Япония ҳукумати коронавирус билан боғлиқ вазиятни шу йил ёзига борганда ҳам тўла назорат остига олишга муваффақ бўлмаса, режадаги чораларнинг бирини амалга ошириш ҳақида ўйлаётганини хабар берган эди. Бу чоралар орасида Олимпия ўйинлари пайтида стадионлардаги томошабинлар сонини кескин чегаралаш, ёки уларсиз ўтказиш ҳам кўриб чиқилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг