UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

07 ноя 08:52
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020 йўлида федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар олдига вазифалар белгилаб берилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган федерация (ассоциациялар) ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар ўртасида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда муҳтарам Президентимизнинг 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масаласида ўтказган видеоселекторида соҳани ривожлантириш йўлида берган топшириқлари масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган федерацияларга бириктирилган масъул ташкилотлар яна бир марта таништирилиб, уларнинг олдида турган вазифалари эслатиб ўтилди.

“Бу борада “Pepsi”, “Қизилқумцемент”, «Асака банк” каби ташкилотларимиз ўз ишларини бошлаб юборишди. Уларга чуқур миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шу ўринда қолган масъулларимизни ҳам улардек фаол бўлишга чорлаб қолардим. Сизлардан сўраладиган нарса Олимпиадага тайёргарлик кўраётган асосий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш ва ўша спортни тарғиб қилиш йўлида жонбозлик кўрсатиш. Уларнинг базаларига бориб ўқув-машғулот йиғинларини кўринг, кунлик графиклари билан танишиб чиқинг. Бу федерациялар билан ишлашда анча қулай бўлади. Соҳада катта тажрибага эга ҳар бир федерацияга бириктирилган мутахассисларимиз бу борада сизларга ёрдам беришга тайёр”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов. 

Йиғилиш давомида ҳар 10 кунда белгиланган масъул ташкилотлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиб бориш бўйича қарор қилинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг