UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

26 фев 16:38
Янгиликлар

Тадбирлар, Токио-2020

Токио-2020 йўлида: Тезкор штаб маълумоти, либослар тақдимоти ва бошқалар ҳақида

Бугун, 26 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида катта тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи қисмида Токио-2020 Олимпиадаси учун тузилган тезкор штаб маълумот бериб ўтди.  

Унда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун тузилган тезкор штаб бошлиғи, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов, МОҚ матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев, МОҚ олимпия спорт турлари федерациялари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Алишер Каримов ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Дастлаб МОҚ вакили Алишер Каримов Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича, олиб борилаётган ишлар масаласида маълумот берди. 

Шунингдек, Шерзод Тошматов Олимпиадага тайёргарлик кўраётган спортчиларга индивидуал ёндошув, уларнинг жисмоний ва психологик ҳолатига алоҳида эътибор бериш, уларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор берилаётганини қайд этди. 2020 йилги Олимпиада олдидан халқаро йиғинлар, мусобақаларда иштирок ошганлиги айтиб ўтилди. 



Шундан сўнг ОАВ ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

-Допинг билан тушган спортчимиз бўйича қандай чоралар кўрилади, ҳар ҳолда уни тайёрлаш учун озмунча маблағ кетмаган? (Эркин курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов назарда тутилмоқда -А.Т)

-Ҳозир айнан қайси модда бўйича допинг таҳлили ижобий натижа берилганини аниқлашимиз лозим. Балки, у шамоллашга қарши доридандир. Барчаси аниқ бўлганидан сўнг ассоциация спортчига чора кўради. Агар бу тасдиқланмайдиган бўлса, спортчи буни исботлаши лозим бўлади. Ушбу ҳолат чуқур ўрганиб чиқилгач, аниқ қарорга келинади. 


-Такэвондо бўйича яна лицензиялар бўлиши мумкинми?

-Такэвондода рейтинг декабрь ойида якунланди. Никита Рафалович бу бўйича лицензига эга бўлди. Осиёда лицензион мусобақа Хитойда бўлиши лозим эди, Иорданияга кўчирилди. Энди бизда аёллар ўртасида 2 та, эркаклар ўртасида 1 та лицензия олиш имконияти мавжуд. Биз ҳаракат қиламиз. Аммо, бу осон бўлмайди.


-Дзюдо бўйича -60 кг вазн тоифасида икки спортчимиз лицензия зонасида турибди. Улар ўртасида танлов қандай бўлади? Олимпиадада медаль қўлга киритган Ўрозбоевга имкон бериладими ёки иккинчи ёшлигини ўтказаётган Лутфуллаевгами?

-Ҳар бир спорт турида адолат бўлса, ўша спорт тури ривожланиши, натижага эришиш тезроқ бўлади. Дзюдо бўйича ҳам янги раҳбарият томонидан катта ишлар олиб борилмоқда. Кучли спортчиларга доимо рақобатчи бор. Ишонаманки, бу борада федерацияда аниқ ва пухта стратегия ишлаб чиқилган. У ерда хорижий кучли мураббийлар иш олиб боришмоқда. Улар ҳар бир вазн тоифасини алоҳида кўриб чиқишади ва иқтидорли, натижага эришиш учун тайёр турган спортчига имкон беришади. 

Масалан боксда ҳам Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов бўлсада, ёш ва ғалабага чанқоқ Бобоусмон Батуровга имконият берилди. Ким боришидан қатъи назар, Олимпиадага энг кучлилар боришади. 


-Токиодан нечта медаль кўзланмоқда? Қайси спорт турларидан?

-Биз айнан қайсидир спорт туридан медаль оламиз дейишимиз нотўғри бўлса керак. Аммо, бизнинг ўз режамиз бор. Лекин, уни оммага эълон қила олмаймиз. Май ойида кўп нарсага аниқлик киритиб оламиз. Агар айнан қайсидир спорт туридан медаль оламиз деб айтак, спортчиларга босим юклаб қўйган бўламиз. Бу борада алоҳида иш таҳлил асосида олиб борилмоқда. 



Шундан сўнг, тадбирнинг иккинчи қисми - Токио-2020 Олимпиадаси учун расмий спорт экипировкалари тақдимоти ўтказилди. 

Унда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Халида Камилова, МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев ҳам иштирок этди. 

"Бу борада иш анча вақт олдин бошланганди. Экипировкага шахсан мамлакатимиз президенти томонидан эътибор қаратилди. Сир эмаски, бундай либослар Республикамиз имиджига ҳам таъсир қилади. Унда гигиеник, эстетик ва мода томонларига ҳам эътибор қаратилган. 2019 йил август ойида экипировка бўйича танлов эълон қилинганди. Жараён узоқ давом этди. Унда 100 дан ортиқ дизайнер иштирок этди. Бу йўлда турли ишларни кўриб чиқдик. 

Тақдирлаш учун алоҳида либос, машғулот учун алоҳида, футболка, поло, свитер, толстовка, сув ўтказмайдиган енгил курткалар, шортик, пайпоқ, сочиқ, рюкзак, умумий ҳисобда 15 ҳил элемент кўриб чиқилди. Улар президентимизга ҳам кўрсатилди. Кийимлар танлашда Токио иқлими ҳам ҳисобга олинган. Либосларнинг 95 фоизи пахтадан. Либосларда халқаро талаблар, миллийлик, гигиеник томонлама талабларга жавоб бериши алоҳида эътиборга олинган. 



Энг муҳтим талаб шундай эдики - улар ўз мамлакатимизда тайёрланган бўлиши лозим эди. Мамлакатимиз раҳбари маҳаллий дизайнерлар, маҳаллий маҳсулотлар томонидан тайёрланган либослар бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар. 


Либосларимизда асосан кўк, яшил ва қаймоқранглардан фойдаландик. Аммо, бу кийимлар ҳозирча тасдиқдан ўтди дея олмаймиз. Ўйлайманки, икки ҳафтадан кейин бу борада якуний вариантлар танланади. Оёқ кийимлар ҳам ўзимизда тайёрланади. Ёз шароитига мос. 

Камолиддин Эргашев: Дизайн устида катта жамоа иш олиб борди. Бу борада танлов эълон қилинди, унда кўплаб иштирокчилар қатнашди. Ҳар бир спортчи учун индивидуал либос тайёрланади. Чунки, бақувват оғир атлетикачи билан бўйи узун таэквондочининг фарқи бор. Бу жиҳатларга албатта эътибор берилади.

Шундан сўнг ҳар бир либоснинг ҳусусияти дизайнер томонидан тушунтириб берилди.

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов


Янада кўпроқ экипировкалар суратлари > > > Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасида қандай либосларда қатнашади? + ФОТО



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг