UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0

16 окт 17:28
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020га тайёргарлик масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

Теглар :  Токио-2020МОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси вакиллари билан бўлажак мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш ўтказди.

Унда барча Миллий олимпия қўмиталар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон МОҚ номидан Бош котиб Ойбек Касимов ҳамда Халқаро алоқалар департаменти мутасаддилари қатнашди. Тадбир давомида ХОҚ раҳбари Томас Бах, Токио-2020 ташкилий қўмитаси бош директори Тоширо Муто каби расмийлар ўз йўналишларида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб, барча иштирокчиларга мурожаат йўллашди.

“Олимпиадага тайёргарлик режа асосида олиб борилмоқда. Ўйинлар Ташкилий қўмитаси стартларни иложи борича хавфсизроқ қилиш учун барча имкониятларни ишга солади. Япония томони делегациялар, мансабдор шахсларини қабул қилиш, шунингдек, спорт иншоотларини тежамкор электр ёритиш орқали харажатларни камайтиришни таклиф қилмоқда. Токио "коронавирусдан кейинги даврда" спорт тадбирларини ташкил қилишда намуна бўлади", – дейди Тошироу Муто.

Ташкилий қўмита бейсболни барчага намуна қилиб кўрсатмоқда. Японияда ушбу спорт турида мухлисларнинг стадионга кириши 2020 йил 10 июлда қайд этилган ва 5000 нафар томошабиннинг ўйинга киришига рухсат берилган. 2020 йил 19 сентябрдан спорт иншоотининг умумий сиғимидан томошабинларнинг 50 фоизига кириш мумкин қилиб белгиланди.


Тадбирда ХОҚ ва Ташкилий қўмита барча МОҚлар эътиборига ўйинлар давомида коронавирусга қарши кураш йўлида амалга ошириладиган қуйидаги чораларини маълум қилди:

– Японияга кўпгина мамлакатлардан кириш учун 14 кунлик карантин талаб қилинади (Ҳозирда ушбу шароитда машғулотлар ўтказиш, иқлимга мослашиш борасида режалар ўрганилмоқда);

– COVID-19 тестининг салбий натижасини тасдиқловчи ҳужжат (жўнаб кетишдан олдин 72 соат ичида олинган) ва Японияга келгандан кейин яна бир синов талаб қилинади.

– Ижтимоий масофани сақлаш:

– Контактни камайтириш орқали спортчиларни ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни кўриб чиқиш;

– Спортчиларнинг хатти-ҳаракатларига баъзи чекловлар талаб қилиниши мумкин, масалан, Олимпия шаҳарчасидан ташқарида одамлар билан учрашишни чеклаш;

– Ҳимоя воситаларида ҳаракатланиш ва гигиенага қаттиқ риоя қилиш.

Расмийлар, ЖССТ билан ҳамкорликни йўлга қўйиши, шунингдек, мамлакатлар томонидан ишлаб чиқарилаётган вакциналарнинг эффектини кузатиб боришини маълум қилишди.

Томас Бах тадбир давомида барча иштирокчиларининг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича муҳим чоралар кўрилаётганини ва Токио ўйинлари кейинги глобал стартларга намуна бўлишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади ва унда 33 спорт турида 339 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг