UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

05 июл 16:10
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020, Қизиқарли!

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб

Япония мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига оз вақт қолмоқда.

Бир неча мамлакатлар Олимпиаданинг очилиш маросимида давлат байроғини кўтариб чиқувчи байроқдорлар исм-фамилиясини маълум қилмоқда. Аммо ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси делегациясида ким байроқдор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот эълон қилинмади. Балки бу масала ҳал қилиб қўйилгандир, аммо ҳозирча бу оммага ошкор этилганича йўқ. 

Айни пайтда кўпчилик спорт мухлислари Олимпия ўйинларида боксчимиз Баҳодир Жалолов бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Тўғри, бундоқ олиб қарасак Баҳодир делегациямиз байроқдори бўлиш учун мос номзод. Баланд бўйли, олтин медаль учун даъвогар...

Аммо спорт мутасаддилари ва мухлислар томонидан яна бир номзодга эътибор қаратилиши зарар қилмасди. Бу спорт гимнастикаси афсонаси - Оксана Чусовитина. 


Нима учун Оксана Чусовитина?

Биринчидан, Оксана Чусовитина жаҳон миқёсида таниқли спортчи ҳисобланади ва медиа олами вакиллари учун ҳам қизиқарли шаҳс ҳисобланади. У ўзининг саккизинчи Олимпиадасида қатнашади ва бу мутлақ рекорддир. Бундай фантастик рекордни яқин орада хеч ким такрорлай олмаса керак. Бундан ташқари, бу Оксана учун охирги Олимпиада ҳисобланади. 

Иккинчидан, Олимпия ўйинлари вақтида мамлакатлар паради кетма-кетлиги алифбо тартибида бўлади ва биз катта эҳтимол билан Америка Қўшма Штатлари делегацияси билан бирин-кетин Олимпия стадионига чиқиб келишимиз мумкин. (United States of America ва Uzbekistan) АҚШдек мамлакат спортчилари аренага чиқиб келганида шубҳасиз барча камералар нигоҳи, шунингдек шарҳловчиларнинг диққат-эътибори мазкур вазиятга қаратилади ва улар Ўзбекистон чиқиб келаётган пайти америкаликларни муҳокама қилаётган бўлишади. Аммо биз жаҳон спорти афсонаси ҳисобланган Оксана Чусовитина ҳисобига шарҳловчи ва мухлисларни ҳам ўзимизга қаратишимиз мумкин. Очилиш маросимини ўз телеканаллари орқали шарҳлаётган журналистлар Оксана Чусовитина ҳақида мухлисларга гапириб беришлари мумкин бўлади. 

Учинчидан, гендер тенглиги. Айни пайтда бонг урилаётган мана шу жиҳат ҳам Янги Ўзбекистонда гендер тенглигига эътибор қаратила бошланганига сигнал бўла олади. Бунгача Ўзбекистон делегацияси байроғини Олимпия ўйинларида доим эркак спортчилар кўтариб чиққан. Байроғимизни аёл киши парадга олиб чиқиши ҳам спортимиз учун ўзига хос янгилик бўлади. 

Бу шунчаки спортимиз мутасаддилари учун оддий бир таклиф халос. 

Маълумот ўрнида, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини бажарган спортчилар рўйхатини келтириб ўтмоқчимиз: 

1996 - Темур Ибрагимов (бокс)

2000 - Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)

2004 - Абдулла Тангриев (дзюдо)

2008 - Дилшод Маҳмудов (бокс)

2012 - Элшод Расулов (бокс)

2016 - Баҳодир Жалолов (бокс)

2020 - ???


Сиз ушбу шарафли вазифага қайси спортчимизни номзод сифатида кўрсатган бўлардингиз?


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
05 июл 16:30:51
Temur-1982
Juda to’g’ri fikrlar bildirilibdi. Oksana Chusovitina bunga mos va xaqli.
   
23 июл 13:34:55
A
Bzada aytadyam sraz qaytadyam uji bayroqni bowlaga bervorwbdiku
   
06 июл 09:02:38
Odilbek Xakimov
Oksanaxon opaga teng keladigani yuq. Hurmati va obrusi uchun unga bitta olimpiada medalini bervorish kere.
   
05 июл 16:44:12
Farhod_ bek1990
Yaxshi fikr.
   
05 июл 16:33:17
Is Moi LoVe
Bahodir Tokiyoga ketib boʻldi. Aniq u emas ekan bayroqdor. Oksanaopa esa eng original variant
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг