UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

13 апр 15:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Токио Олимпиадасига 5 та лизенция қўлга киритган спорт курашчиларимиз Олмаотадан қайтишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма тақдим этган Осиё лицензион турнири ўтказилди.

Мусобақа якунида юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) олтин медаль билан бирга олимпия ўйинлари йўлланмасини ҳам қўлга киритди. Бу Абдуллаев учун учинчи Олимпиада бўлади. Эркин курашчиларимиздан эса Ғуломжон Абдуллаев (57 кг), Жавраил Шапиев (86 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) ва Магомед Ибрагимов (97 кг) Олимпиада чиптасини расмийлаштиришди. Ғуломжон ва Жавраил олтин, Бекзод ва Магомед лицензион турнирнинг бронза медалига эга бўлишди.

Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев бошчилигидаги терма жамоамиз делегацияси Олмаота шаҳридан юртимизга қайтиб келди. Музаффар курашчиларимизни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, раис ўринбосарлари Равшан Ирматов, Шерзод Ташматов, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.    

Маълумот учун, Токио Олимпиадасига сўнгги лицензион турнир 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилади. Жаҳон лицензион турнирида барча қитъа курашчилари, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам сўнгги имкониятдан фойдаланади. Ҳозирда эркин курашда 2 та, юнон-рум курашида ҳам 2 та, аёллар курашида эса тўлиқ 6 та йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг