UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0

01 авг 16:14
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Токио Олимпиадасига бир йил қолди. Рекорд бинолар ва маблағлар. Япония пойтахти мусобақага қандай тайёрланмоқда? + ФОТО

Теглар :  Токио-2020
Токио Олимпиадаси кейинги йилнинг 24 июль куни бошланади.

Мусобақалар жами 42 та иншоотда ташкил этилади. Баъзилари янги, баъзилар эса Олимпиада-64 да фойдаланилган бинолардир.


Токио-64 га ҳурмат ҳамда келажак бинолари

Токио Олимпиадасида рекорд миқдорда - 42 та бинолардан фойдаланилади. Кўп ареналар бир-бирига яқин жойлашган, бу эса мухлислар ҳамда спортчиларга яхшигина қулайлик туғдиради.



Олимпия ўйинлари - 2020 келажакка йўл: роботлар, бошқарувсиз транспорт, сунъий ёмғирлар

Олимпия шаҳарчаси икки қисмига бўлинган: биринчиси - анъанавий ҳудуд, иккинчиси - замонавий ҳудуд. Биринчи ҳудудда Олимпиада-64 мусобақасидан қолган бинолар ҳамда ареналар жойлашган бўлса, иккинчи қисмда замонавий ареналарни кўришингиз мумкин. Икки ҳудуднинг бирлашишидан эса ўтмиш ҳамда келажак рамзини келтириб чиқариш мумкин.

Мусобақалардаги 42 та бинодан 24 таси эски, 8 таси янги бинолар, қолган 10 таси эса вақтинчалик ареналар ҳисобланади. Олимпиада якунлангандан сўнг кўплаб бинолар ташландиқ бўлиб қолмаслигига ХОҚ қаттиқ умид қилмоқда. Сабаби Рио-2016 дан сўнг кўплаб иншоотлар кераксиз бўлиб қолгани маҳаллий аҳолига ёқмаган ҳамда кўчаларда ҳукуматга қарши акциялар ўтказганди.

Бир неча ҳафта аввал Токио аҳолиси ҳам Олимпия ўйинларининг молиявий буджети катта бўлиб кетаётгани учун норозилик акциясини ўтказганди. Дастлаб, умумий ҳисобда Олимпиадага 7 миллиард доллар маблағ ажратилганди, кейинчалик бу сумма 12,6 миллиарддан 20 миллиардга ортиб кетди. Лекин, Япония бу маблағни чиқариб олиши мумкин. Чунки мамлакатнинг туристик салоҳияти жуда юқори ҳисобланади.


Эски стадиони бузиб ташлашди, янгиси билан муаммо чиқди

Токио аҳолисининг норозилигига яна бир сабаб - асосий майдоннинг қурилиши бўлди. Сабаби, Олимпиада-1964да қурилган стадиони бузиб ташлаб, унинг ўрнига янгисини қуришмоқда. 

Марказий стадионинг дастлабки лойиҳаси инглиз архитектори Заха Хадид томонидан ишланганди, лекин стадион қурилишига 2 миллиард доллар кераклиги сабабли бу лойиҳадан воз кечилди. Унинг ўрнига маҳаллий архитектор Кенго Кума томонидан ишлаб чиқилган стадионни қуришни афзал кўришди. Миллий стадион (расмий номи) Олимпия ўйинларининг очилиш ҳамда ёпилиш маросими, шунингдек, енгил атлетика мусобақалари ва футболнинг финал баҳси ўтказилади. 

Стадион 68 минг мухлисга мўлжалланган, лекин енгил атлетика мусобақасида аренанинг сиғими катталашади.



Яна бошқа қизиқарли иншоотлар борми?

"Ниппон Будокан"


Қайси спорт турлари ўтказилади: дзюдо, каратэ

Қачон қурилган: 1964 йил



"Регоку Кокугикан"

Қайси спорт турлари ўтказилади: бокс

Қачон қурилган: 1985 йил


"Император саройи"
Қайси спорт турлари ўтказилади: марафон

Қачон қурилган: 1457 йил


"Токио халқаро форумлар саройи"


Қайси спорт турлари ўтказилади: оғир атлетика

Қачон қурилган: 1966 йил


"Токио спорт саройи"

Қайси спорт турлари ўтказилади: стол теннис

Қачон қурилган: 1954 йил


"Тасуми номидаги халқаро сузиш аренаси"Қайси спорт турлари ўтказилади: сув полоси

Қачон қурилган: 1993 йил


"Ариаке" колизейи

Қайси спорт турлари ўтказилади: Теннис

Қачон қурилган: 1987 йил


"Ариаке" аренасиҚайси спорт турлари ўтказилади: волейбол

Қачон қурилган: 2020 йилда фойдаланишга топширилади


"Олимпия марказий сузиш ҳавзаси"Қайси спорт турлари ўтказилади: сув спорт турлари

Қачон қурилган: 2020 йилда фойдаланишга топширилади


"Фудзи Спидвей"Қайси спорт турлари ўтказилади: велошоссе

Қачон қурилган: 1965


"Сайтама-2002"

Қайси спорт турлари ўтказилади: футбол

Қачон қурилган: 2001


Халқаро кўргазма маркази

Қайси спорт турлари ўтказилади: матбуот маркази

Қачон қурилган: 1996


Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг