UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0

26 июн 10:19
Янгиликлар

Бошқалар

Токио Олимпиадасига нечта давлатда йўлланма борлигини биласизми?

Теглар :  Токио-2020
Токио Олимпиадаси бошланишига ҳам 1 йил, 1 ой вақт қолди.

Айни пайтга келиб, дунёнинг барча спортчилари ушбу Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш учун бор куч-ғайратини ишга солган. Аммо атлетлар орасидан шундай омадлилари ҳам борки, улар Олимпиада йўлланмасини аллақачон нақд қилиб бўлишган.

Эндиликда эътиборингизга Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган терма жамоалар бўйича маълумотларни ҳавола қилиб борамиз. Айни пайтга келиб, Токио Олимпиадасига 75 та давлат спортчиларида йўлланма бор (сўнги янгиланиш 22 июнь). Осиё мамлакатларидан эса 16 давлат спортчиларида Олимпиада лицензияси мавжуд (мезбонлардан ташқари). Қувонарлиси, улар орасида юртимиз номи ҳам келтириб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига терма жамоамиз қўлга киритган лицензиялари сони ҳозирча 2 тани ташкил этмоқда. Теннисчимиз Денис Истомин ва велошосседа Ольга Забелинская Токио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, ўқ отиш спортида Сервер Ибрагимов XVI Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. Терма жамоамиз вакилларининг бу борадаги кўрсаткичи келаси йил 3 хонали рақамларни забт этишини тилаб қоламиз. Зеро, йўлланма олиш учун ҳали олдинда роппа-роса 1 йил вақт бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг