UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

06 мар 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Том Аспиналл Эдди Хирн билан шартнома имзолади

Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Том Аспиналл Matchroom холдинг таркибига кирувчи Matchroom Talent Agency компанияси билан шартнома имзолади.

Ушбу келишув доирасида Эдди Хирн Том Аспиналлнинг менежери сифатида ишлайди.

"Мен ўз фаолиятимни спортчилар менежери сифатида бошлаганман ва ўтган 30 йил ичида халқаро юлдузларни кашф этиш, юзага чиқариш бўйича улкан тажрибага эга бўлдим, - деди Хирн. - Уларнинг йўли бизнинг йўлимиз. Уларнинг муваффақияти бизнинг вазифамиз. Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Том Аспиналл ушбу тамойилларнинг идеал тимсоли ва жамоамизнинг биринчи иштирокчиси ҳисобланади. Биз бошқалар салоҳиятни буюкликка айлантириш учун тўсиқларни кўрган жойда имкониятлар яратилишига ишонамиз".

Аввалроқ, Аспиналл ва унинг отаси (унинг мураббийи ҳам) аралаш яккакурашлардан боксга ўтиш ниятида эканликларини маълум қилишган эди, аммо ҳозирча бу ҳақда гап кетмаяпти ва Хирн Томнинг UFC билан шартномаси доирасида унинг ишларини бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал UFC раҳбари Дана Уайт Эдди Хирннинг энг машҳур боксчиларидан бири Конор Беннни рекорд даражадаги гонорар - 15 миллион доллар эвазига ўзининг Zuffa Boxing бокс лигасида битта жанг ўтказиш учун ўз томонига оғдириб олган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг