UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 дек 19:29
Янгиликлар

Қиличбозлик

Томас Бах Алишер Усмоновни тақдирлади

Орадан 20 йил ўтгач Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси ўз пойтахтига қайтди.

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакат вакилларидан 300 делегат иштирок этган Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда МОҚ президенти, Марказий Осиё ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова ҳам иштирок этди. 

Конгрессда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам қатнашиб, тадбир иштирокчиларини самимий қутлаб ўтди. ХОҚ президенти қиличбозликнинг барча 12 йўналишини ҳам Олимпия ўйинлари дастурига киришида улкан хисса қўшган жаноб Алишер Усмоновни ХОҚнинг махсус совғаси билан тақдирлади.


Конгресс доирасида йил якунлари бўйича ҳам қатор номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, қуйидаги йўналишда совринлар топширилди:

“Fair Play Trophy”: Сабля бўйича Венгрия терма жамоаси вакиллари Тамаш Дечи, Чанад Гемеси, Андраш Сатмари, Арон Сцилагьи ва франциялик Боладе Апитига.

Катталар ва ёшлар ўртасида рейтинг ғолиблари:

Шпага. Катталар ўртасида жамоавий: Россия (аёллар ва эркаклар). Яккалик: Ман Вай Вивиан Конг (Гонгконг) ва Казуясу Минобе (Япония).
Ёшлар ўртасида: Россия (аёллар) ва Венгрия (эркаклар). Яккалик: Федерика Изола ва Давиде Ди Вероли (иккаласи ҳам Италия).

Рапира. Катталар ўртасида жамоавий: Россия (аёллар) ва АҚШ (эркаклар). Яккалик: Инна Дериглазова (Россия) ва Алессио Фокони (Италия).
Ёшлар ўртасида: Италия (аёллар) ва Россия (эркаклар). Яккалик: Мартина Фаваретто (Италия) ва Моҳаммед Ҳамза (Миср).

Сабля. Катталар ўртасида жамоавий: Франция (аёллар) ва Корея Республикаси (эркаклар). Яккалик: Ольга Харлан (Украина) ва Сангхук Ох (Корея Республикаси).
Ёшлар ўртасида: Германия (аёллар) ва Италия (эркаклар). Яккалик: Йоана Илиева (Болгария) ва Лоренцо Рома (Италия).

Миллатлар Гран-приси: Россия ва Италия.

Шунингдек, мазкур Конгресс давомида Кабо-Верде, Кения, Оман ва Папуа-Янги Гвинея каби мамлакатлар Халқаро қиличбозлик федерацияси аъзо бўлишди. Шу тариқа халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар сони 157 тага етди.

Конгрессда халқаро федерациянинг ортда қолган вақт мобайнида олиб борган ишлари, жорий йил бўйича молиявий ҳисобити ва келаси йил учун ажратилган бюджети тўғрисида ҳисобот тингланди. Шунингдек, 2021 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлиги учун ўтказилган овоз беришда Миср мамлакати номзоди маъқулланди. Қолаверса, 2020-2024 йиллар оралиғидаги халқаро мусобақаларда жаҳон ва Олимпиада чемпионларининг баҳсларда ажралиб туриши учун уларнинг спорт кийимига исм-фамилиясини қизил ва олтин рангларда ёздириб қўйиш бўйича қарор қабул қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг