UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

14 ноя 17:54
Янгиликлар

Бошқалар

Томас Бах: "Баъзилар ўзининг сиёсий спорт мусобақаларини ўтказишни истамоқда"

Теглар :  Томас Бах
Томас Бах баъзи давлатларни "сиёсий" турнирлар ташкил этаётгани учун танқид қилди.

"Ҳозирги геосиёсий вазият қийин. Бундай вақтда спортда бирлашиш ҳар доимгидан ҳам муҳимроқ. Бугун миллионлаб одамлар барчани бирлаштирувчи кучни кутмоқда. Бизнинг ролимиз аниқ: барчани бирлаштириш, низоларни янада чуқурлаштириш эмас. 

Баъзилар спортчилар қайси мусобақаларда иштирок этишини ҳал қилишга уринмоқда. Бошқалар мусобақаларнинг қаерда ўтишини ҳал қилмоқчи. Учинчи томон эса ўзининг сиёсий мусобақаларини ташкил этиш истагида. Агар улар буни уддалай олишса халқаро федерациялар ва Олимпия ҳаракатининг роли аҳамиятга эга бўлмай қолади. 

Бундай сиёсий спортда жаҳон чемпионатлари актуал бўлмай қолади, мусобақалар фақат сиёсий томонлама бир овозга эга томонлар ўртасида бўлиб қолади ва спорт инсоният учун бирлаштирувчи кўч бўлмай қолади. 

Мен барчангизни сиёсийлаштирилган спортга қарши бўлишингизни сўрайман. Хеч биримиз сиёсий мотивларга эга бўлган спорт тадбирларида иштирок этмаслигимиз керак", - деди Бах.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг