UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0

08 сен 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди

IBA жаҳон чемпиони Абилайхан Жусуповнинг шахсий мураббийи Александр Насибулин ўз шогирди нима учун Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари таркибидан четда қолганини тушунмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Sports.kz Sportbugin.kz сайтига таяниб хабар берди.

"Абилайхан билан Торехан ўртасида ҳеч қандай спарринг бўлмади, ҳеч қандай саралаш ўтказилмади. Ҳеч қандай ошкоралик йўқ. Демак, бош мураббийга Чимкент федерацияси томонидан босим ўтказилган ва бизнинг бокс федерациямиз билан келишувга эришилган. Мўғулистондаги Осиё чемпионатида Торехан Сабирхан барча кўрсаткичлар бўйича иорданиялик Зияд Ишайшга ютқазиб қўйганди. Яқинда Хитойда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида эса бизнинг боксчи ўша Ишайшни иккинчи раунддаёқ мағлуб этди.

Хўш, мураббийлар Тореханни қайси асосга кўра танлашди? Спарринг ўтказишмади, ошкоралик йўқ. Бош мураббийга босим ўтказиб, федерация билан келишиб олишди. Аслида, боксимизнинг ҳозирги аҳволи — мана шундай. Тартибсизлик! Бундай бўлмаслиги керак. Масалан, мен энг яхшиси бўла туриб, мусобақага бормаяпман. Бунинг ўрнига бор кучи билан ҳаракат қилаётган ёш боксчи кетяпти. Унда кимни хоҳлашса, ўшани жўнатаверишсин.

Хитойдаги Жаҳон кубогидан қайтгач, Абилайхан АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинига бормаслигини айтди. У: "Мени Осиё ўйинларига олиб боришмаса, бу йиғинга боришдан нима маъно?" деганди. Аммо вилоят спорт бошқармаси расмийлари Абилайханни кўндиришди, у албатта Осиё ўйинларига боришини айтиб, уни қўллаб-қувватлашди ва Америкага жўнатишди.

Боксчимиз охирги йиғинга етиб келди ва Торехан билан уч раунд спарринг ўтказди. Бўлди, тамом. Шу учрашув натижасига кўра Сабирханни жўнатишмоқда. Шу билан бирга, федерация на менга, на вилоят спорт раҳбарларига Осиё ўйинларига айнан Торехан нима учун танлангани ҳақида ҳеч нарса тушунтирмади. Улар аллақачон ҳамма нарсани келишиб олган бўлсалар, тушунтиришга нима ҳожат? Бизнинг боксимиз мана шундай".

"Мамлакат шарафини ҳимоя қилиш учун жаҳон чемпионатларига ҳар доим ҳам фақат энг кучлилар боравермайди. Мен биламанки, миллий терма жамоанинг айрим вазн тоифаларида жуда кучли боксчилар бор. Ҳозир улар қишлоқларда, ертўлаларда, иш жойларида шуғулланишмоқда. Агар уларни ўша ердан олиб чиқиб, ўзларини кўрсатишга имконият берилса, улар ҳозирги миллий терма жамоа таркибининг ярмини мағлуб этади. Лекин айрим жойларда уларнинг йўлини тўсишмоқда, шунинг учун улар ўзларини намоён қила олишмаяпти", — деди Насибулин.

Айчи-Нагоядаги мусобақалар доирасидаги бокс турнири 21 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади. Барча вазн тоифасидаги дастлабки жанглар 21 сентябрь куни бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг