UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0

24 мар 18:53
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкент - Чимкент веломарафони бўлиб ўтди

Теглар :  Велоспорт
Хабарингиз бор, 2018 йил Қозоғистон Республикасида "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинган. Дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ўртасида турли тадбирлар, шу жумладан, спорт мусобақалари ташкил қилиш режалаштирилган.

Бугун, 24 март куни ана шундай мусобақалардан бири старт олди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси кўмагида ҳаваскорлар ўртасида велопойга ташкил этилди.

Турнир старти бугун Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг янги биносида ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, унинг ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев, шунингдек, Қозоғистон Республикасининг фавқулотда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Ербол Садир, Чимкент шаҳри ҳокими Қайрат Нуртай, Қозоғистон велоспорт федерациясининг биринчи вице-президенти Райимбек Баталов ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирнинг бадиий қисмидан сўнг жаноб элчи Ерик Утембаев, вазир Шоакрам Исроилов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Нозим Ҳусановлар барча иштирокчиларни байрам билан табриклаган ҳолда, уларга марафонда омад тилади.

Соат 10:00да старт олган велопойгада Қозоғистондан 114, Ўзбекистондан эса 40 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди. Йўналишнинг умумий масофаси 130 км ни ташкил этди.

Бундан бир неча дақиқа олдин марафон иштирокчилари Чимкент шаҳрига етиб боришди.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг