UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

30 окт 19:54
Янгиликлар

Самбо

Тошкент шаҳрида самбо бўйича ташкил қилинган флешмобдан видео тақдим этилди

Теглар :  Самбо
Пойтахтимизда самбо бўйича флешмоб бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича 4 сентябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида соҳа тараққиёти бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берган эдилар. 

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 15 октябр куни Миллий олимпия қўмитасида самбо спортини ривожлантириш йўлида “Биз спорт тарафдоримиз” шиори остида катта флэшмоб ўтказилди.

Юзлаб спорт фидоийларини ўзида жамлаган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон самбо федерацияси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, самбонинг юртимизда жадал суратларда ривожланаётгани, ўз навбатида, вакилларимизнинг халқаро мусобақаларда қайд этаётган юқори натижалари хусусида тўхталиб ўтишди. Пойтахтимизда якунланган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юқори савияда ташкил этилгани, терма жамоамиз эса умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритгани юқоридаги фикрларнинг яққол исботи бўлиб турибди.

Флешмобда катталар терма жамоаси, шунингдек, Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ҳам иштирок этишди. Айниқса, майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилиб турган ёш самбочиларнинг ажойиб ҳаракатлари ҳеч бир инсонни беэътибор қолдирмади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг