UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

06 янв 08:56
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкент сузиш бўйича лицензион мусобақага мезбонлик қилади

Хабарингиз бор 2020 йил ноябрь ойида пойтахтимиздаги «Саховат» сув спорти марказида сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати баҳслари ўтказилган эди.

Ноябрь ойида ўтказилган мусобақанинг аҳамиятли жиҳати, унда ғолиблар Халқаро сув спорти турлари федерацияси (FINA) томонидан Токио-2020 лицензияси учун қимматли рейтинг очколарига эга бўлишган эди. Очиқ чемпионатда Ўзбекистон сув спорти усталари билан бир қаторда Қирғизистон ҳамда Чехия терма жамоалари ҳам иштирок этишганди.

Бошланган янги 2021 йилда ҳам Ўзбекистон сузиш федерацияси ўз олдига улкан мақсадларни қўймоқда. Жорий йилнинг апрель ойида яна бир нуфузли мусобақага мамлакатимиз мезбонлик қилади.

Ўзбекистонда сузиш федерацияси сув спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек FINA ва бошқа миллий федерациялар билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида FINAга 2021 йилнинг апрель ойида сузиш бўйича навбатдаги Ўзбекистон очиқ чемпионатини Токио Олимпиадаси саралаши сифатида тасдиқлаш тўғрисида мурожаат қилди.

Ўзбекистон сузиш федерациясига кенг миқёсидаги халқаро тадбирларни ташкил қилиш бўйича тажрибаси ва амалиётини ҳисобга олган ҳолда, FINA ЎСФнинг таклифини қўллаб-қувватлади ва жорий йилнинг 12-17 апрель кунлари пойтахтимиз сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Ушбу мусобақа нафақат Токио-2020 Олимпия ўйинлари, балки жаҳон чемпионатлари учун ҳам саралаш босқичи вазифасини ўтаб беради. Бунда белгиланган нормативни бажарган спортчилар Олимпия ўйинлари билан бир қаторда жорий йил Абу-Дабида кичик ҳавзада ўтадиган (25м) 15-жаҳон чемпионати ва 2022 йилда Япониянинг Фукуока шаҳри мезбонлик қилувчи 19-жаҳон чемпионатларида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг