UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0

08 июн 18:23
Янгиликлар

Каратэ

Тошкент туманида каратэ WKF бўйича "Keles Open" халқаро турнири ўтказилади

Теглар :  Keles OpenКаратэ WKF
15-16 июнь кунлари Тошкент тумани марказидаги туман спорт мактабига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича "Keles Open-2024" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бешинчи бор анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Россия давлатидан келадиган энг сара каратэчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. 

Тошкент тумани ҳокимлиги, Тошкент вилояти спорт бошқармаси, Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси, Тошкент тумани спорт мактаби ва бошқа қатор масъул ташкилотлар "Keles karate" спорт клуби билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу халқаро мусобақани юқори савияда ўтказиш учун ҳозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги "Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 356-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, каратэ спорт турига бўлган қизиқишларини орттириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоаларга жалб этишдан иборат бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг