UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0 14:25"Блахович жароҳат олганига ишонмайман. Шунчаки рекордини сақлаб қолишга қарор қилди" - мураббий 0 14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0 13:39Фьюри ва Жошуа 2026 йилда жанг қилиш учун шартнома имзолади — инсайдер 0 13:17ЖЧ-2026да сариқ карточкалар бўйича қоидаларда ўзгариш бўлади 0 12:53Каруана: "Ўзбекистон катта давлат бўлмаса ҳам, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштирмоқда" 0

05 мар 09:29
Янгиликлар

Кураш

Тошкент вилояти жамоаси “Кураш маликалари кубогини”ни қўлга киритди

Теглар :  Кураш
Кеча 4 март куни пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида кураш бўйича хотин - қизлар ўртасида илк бор “Кураш маликалари кубоги” Республика мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий қадриятларимиздан бўлмиш курашни янада ривожлантириш, жаҳон спорт оламида обрусини юксалтириш, хотин-қизлар ўртасида  курашнинг  оммавийлигини ошириш мақсадида ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилди.   

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан бешта вазн тоифасида (48кг., 57 кг., 63 кг., 70 кг., +70 кг.,) 75 нафар курашчи хотин-қизлар жамоавий беллашувларда ғолиблик учун кураш тушишди.

Кураш мухлислари билан тўлиб тошган  “Универсал” спорт саройида  кураш ҳар қачонгидан-да ўзгача тарзда  ўтди.  Жамоаларнинг ғолибликка бўлган зўр иштиёқи туфайли полвон маликаларнинг ҳар бир чиқиши, кураш тушишлари шиддатли тус олди. Куннинг биринчи ярмида мухлислар   жамоаларнинг ярим финалга қадар баҳсларига гувоҳ бўлишди. Ярим финалга Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилояти маликалари етиб келишди. Куннинг иккинчи ярмида ярим финал ва финал беллашувлари ўказилди. Ундан аввал эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкиллаштирилди. Дастлаб, маросимда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Миллий Олимпия Қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсуповлар барчани ушбу илк мусобақа билан  қутлар экан, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида  жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларига, хусусан, миллий курашга  қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб, барча курашчи - хонимларга омад тилашди. Эл ардоғидаги санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари, жажжи қизалоқларнинг рақс томошалари кўнгилларга завқ-шавқ бағишлади.  

Шундан сўнг яна кураш бошланди. Энди юқорида айтиб ўтилган тўрт жамоа иккига бўлиниб, финал сари бор маҳоратларини ишга солишди. Кураш даврасига дастлаб, Сурхондарё ва Тошкентлик курашчи –маликлар таклиф этилди. Ушбу жамовий курашда сурхондарёлик полвонларнинг қўли баланд келиб, 3:2 ҳисоби билан финалга йўл олди. Иккинчи ярим финалда Самарқанд ва Тошкент вилояти жамоалари тўқнаш келишди. Бу жамоалар ўртасидаги  натижа ҳам 3:2 ҳисоби билан қайд этилди ва  Тошкент вилояти жамоаси финалга кўтарилди. Финал.Ҳал қилувчи беллашувларда Тошкент вилояти курашчилари мусобақага пухта тайёргарлик кўрган шекилли, рақиблари бўлмиш Сурхон жамоасини яна 3:2 натижасига кўра мағлуб этиб, ғолибликни тантана қилишди. Демак, ғолиб ва совриндор жамоаларнинг вакилалари билан танишамиз.

Биринчи ўрин (Тошкент вилояти )

-48 кг. Савринсо Абдуллаева

-57 кг.Зарнигор Раҳмиддинова

-63кг. Маликахон Қаххарова

-70 кг. Мамлакат Султонова

 +70 кг. Фотима Қурбонбоева

Иккинчи ўрин (Сурхондарё вилояти)

-48 кг.Мохинур Мўминова

-57 кг. Ирода Мамашаева

-63 кг. Шоҳиста Назарова

-70 кг. Мингдона Чориева

+70 кг. Юлдуз Мухаммадиева

Учинчи ўрин (Тошкент шаҳри)

48 кг. Зуҳра Ҳаитбоева

-57 кг. Ситора Элмуродова

-63 кг. Севинч Исоқова 

-70 кг. Хожинисо Камолиддинова

+70 кг. Санеайим Эркинбаева

Учинчи ўрин (Самарқанд вилояти)

-48 кг. Жасмина Владимирова

-57 кг. Гулноза Зияева

-63 кг. Машҳура Пардаева 

-70 кг. Сарвиноз Эсонова -70 кг.

+70 кг. Гулмира Исматова

Мусобақалар якунига етгач, кучли учликдан жой олган курашчи маликаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фахрли биринчи ўринни эгаллаган Тошкент вилояти жамоасига “Кураш маликалари кубоги”, диплом, медаль ва 50 000 000 (Эллик миллион) сўм пул мукофоти топширилди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Сурхондарё  жамоаси диплом, медаль ва 30 000 000 (Ўттиз миллион) сўм мукофоти билан тақдирланишди. Учинчи ўринни банд этган Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоаларига диплом, медаль ва 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан пул мукофотлари берилди. Бундан ташқари  хотин-қизлар ўртасида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар   аниқланди.

“Энг моҳир кураш маликаси” – Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё)  

“Энг яхши аёл ҳакам” – Севара Деҳқонова (Фарғона) 

“Энг яхши қизлар мураббийси”- Умида Матякубова (Тошкент ш.)

“Энг яхши аёллар мураббийси” – Манзура Турсунова (Сурхондарё) 

“Энг фаол ташкилотчи аёл” – Зулхумор Рўзиева (Тошкент ) 

“Хорижлик кураш фидойиси – Сонг Хенг (Жанубий Корея)

“Курашнинг фидойи санъаткори” – Гулбаҳор Эрқулова (Тошкент)

 Мазкур номинацияларни қўлга киритган хотин –қизлар ҳам ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг