UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0 16:54Винисиус косметик операция қилдирди 0 16:25Қозоғистонлик Жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули бошқа вазнга ўтаётганини эълон қилди 0 15:57Мария Тимофеева Прагада муваффақиятли старт олди 0 15:25Богдан Гусков ва Рамазон Темиров UFC Abu Dhabi турнири олдидан медиа тадбирлардаги иштирокини бошлашди 0 14:49ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси "Реал"га ўтмоқчи 0 14:13Пара академик эшкак эшувчиларимизнинг кейинги манзили Германия бўлади 0 13:37Ёш сузувчиларимиз қитъа биринчилигида яна олтин ва бронза медаллари билан тақдирланишди 0 13:09Ҳумоюн Тўхтамуродов бразилиялик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 12:42ФИФА ЖЧ-2026'да қанча даромад топди? 0 12:05Оливейра Махачевга маслаҳат берди 0 11:38Таэквондочиларимиз Жанубий Кореядаги халқаро турнирни 3 та медаль билан бошлашди 0

03 июн 16:12
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда Бутунжаҳон велосипед кунига бағишланган катта веломарафон ўтказилди

Теглар :  Велоспорт
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан «3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни» деб белгиланган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда веломарафон ташкил этаётганлиги тўғрисида хабар бергандик.

Бугун ушбу санага бағишланган байрам Тошкент шаҳридаги "Ашхобод" боғида ўтказилди. Мазкур тадбир  юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида велоспортни оммавийлаштиришда катта аҳамият касб этади.



Унда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ташкилотлари ходимлари ва ҳаваскорлар иштирок этишди.

Қизғин кечган велопойганинг тантанали очилиш маросимида Туркманистонинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Шири Шириев сўзга чиқиб, мазкур мусобақа мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда, спорт соҳасида туризмни ривожлантиришда, велосипед спортини оммавийлаштиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Елена Фрейзер сўз олиб, Ўзбекистонда спортга бўлган эътиборнинг юксаклиги, бугунги тадбир ҳам катта байрам сифатида ташкиллаштирилганлигини таъкидлади. Велосипеднинг соғлиқ, табиат ва жамият учун қанчалик фойдали эканлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов бугунги байрам билан барчани табриклади.  Велоспортни юртимизда оммавийлаштириш борасида керакли ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Сўнгра, санъат усталари иштирокида маданий-мусиқий тадбир намойиш этилди. Велопойгада 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашиб, 4,5 км масофани босиб ўтишди.


Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг