UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0

14 янв 11:02
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкентда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси барпо этилади + ФОТО

Мазкур спорт иншоотида сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари шуғулланиши учун барча шароитлар яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 694-ф-сонли фармойишига асосан Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Авиасозлар 1-мавзесида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси, яъни бассейннинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёпиқ турдаги сув ҳавзасининг 1-қаватида 50х20 ўлчамдаги бассейн, спортчилар учун ошхона, эркаклар ва аёллар учун сартарошхона, 2-қаватида эса маъмурият хоналари ва тренажёр зали жойлашади. 3-қаватда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун 40 ўринли ётоқхона қурилади. Мазкур сув ҳавзаси шу йил сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ушбу замонавий сув ҳавзасининг ишга туширилиши натижасида нафақат пойтахт аҳолисининг мунтазам спорт шуғулланиш кўрсаткичи ортади, балки 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўладиган IV ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун яна бир муҳим қадам ташланади. Зотан, бу каби йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш учун мана шундай муҳташам спорт мажмуалари зарур.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг