UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

11 окт 11:59
Янгиликлар

Каратэ

Тошкентда шинкиокушинкай каратэ бўйича "Мустақиллик Кубоги" ўтказилди

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-умумтаълим мактабида шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда қўшни Қозоғистондан келган 100 нафардан зиёд каратэчилар татамига чиқишди. 

Муросасиз беллашувлар якунида умумжамоа ҳисобида Самарқанл вилояти каратэчилари биринчи ўринни банд этишди. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка Наманган вилояти вакиллари якун ясаб беришди. 

Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад терма жамоа таркибини шакллантириб олишдан иборат. Ғолиб каратэчилар терма жамоа таркибида келаси йили Таиланд давлати мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўради. 

Маълумот учун, айни пайтда Ҳасан Назаров бошчилигидаги терма жамоамиз каратэчилари 14-15 октябрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказиладиган катталар ўртасидаги 13-жажон чемпионатига ҳозирлик кўряпти. Дунё биринчилигида 103 давлат  спортчиларининг иштирок этиши кутилмоқда. Ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган жаҳон чемпионатида Шаҳбоз Мирзаев ва Улуғбек Ҳамдамов юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. 

Шинкиокушинкай каратэга оид яна бир янгилик, 6 нафар ҳамюртларимиз 17-19 октябрь кунлари ўтказиладиган нуфузли халқаро семинарда иштирок этиш учун тайёргарлик кўришяпти. Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар жаҳон каратэ ташкилоти томонидан махсус сертификатлар билан тақдирланишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг