UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0

04 апр 08:13
Янгиликлар

Стол тенниси

Тошкентда стол теннис мураббийлари учун семинар ўтказиляпти

Теглар :  Стол тенниси
Пойтахтимизда стол тенниси бўйича маҳаллий мураббийлар учун семинар ташкил этилмоқда.

10 апрелга қадар давом этадиган ушбу тадбир Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро Олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси, Халқаро ва мамлакат стол тенниси федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Дарслар иорданиялик эксперт Муҳаммад Атум томонидан ўтказилади.

Малакали мутахассис семинар давомида спортчиларни шуғуллантиришнинг замонавий методикалари, уларга тўғри юклама бериш ва мусобақаларга психологик тайёрлаш каби йўналишларда ўз тажрибаси билан улашади.

Қайд этиш жоиз, 48 ёшли эксперт Иордания, Ўмон каби терма жамоаларида мураббийлик қилган. Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бормоқда. 2020-2024 йиллар Халқаро стол теннис федерациясининг Ривожланиш дастурига раҳбарлик қилган.

Семинарда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 28 нафар мураббий қатнашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг