UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

31 май 10:03
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда Халқаро велосипедчилар кунига бағишлаб веломарафон ўтказилади

Теглар :  Велоспорт
3 июнь бутун дунё бўйлаб Халқаро велосипедчилар куни сифатида кенг нишонлаб келинади.

Ушбу кунни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳам катта ҳажмда нишонлашни ният қилган. Шу мақсадда 2 июнь куни пойтахтимизда веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур спорт тадбирида Республикамизнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этиши мумкин.

 Таъкидлаш жоиз, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланиб, соғлиқ учун ҳам энг фойдали спорт турларидан бири саналади. Велопойга Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида бўлиб ўтади. Йўналиш “Бешёғоч”, “Фурқат”, “Ислом Каримов”, “Шароф Рашидов” ва “Афросиёб” кўчалари бўйлаб белгиланган бўлиб, пойга давомида ушбу кўчаларда транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади.

Йўналишнинг умумий масофаси 5 килметрни ташкил этади. Пойга 2 июнь куни соат 10:00 да “Ҳумо арена” спорт комплекси олдида бошланади. Барчангизни мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Қўшимча маълумотларни олиш ва мурожаат учун телефон: (71) 231-27-06.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг