UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

01 ноя 20:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда Хавьер Мендес иштирокида тадбир ўтказилди. У Хабибнинг қайтиши ҳақида гапирди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, ММА оламидаги афсонавий мураббийлардан бири, кўплаб чемпионларни тайёрлаб берган Хавьер Мендес Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.

Хабиб Нурмагомедовнинг устози ҳисобланган Хавьер 1978 йилда яккакураш спорт турлари билан шуғуллана бошлаган. Аввалига таэквондо, кейин эса кикбоксинг билан ошно тутинган. 1985 йилда кикбоксингга ўтган Мендес 1992 йил жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. 1995 йилда эса оғир вазнда жаҳон чемпионига айланган. 1996 йилда ўзини ММА, яъни аралаш яккакураш жангларида синаб кўришга қарор қилади. Аниқроғи, спортчи эмас, мураббий сифатида Брайан Жонсонга кикбоксинг сир-асрорларини ўргатади. Айна ўша онлардан эътиборан Хавьер Мендеснинг ММА оламидаги фаолияти бошланади. Унинг UFC промоушенидаги илк чемпион шогирди Фрэнк Шемрок бўлган. Фрэнк 1997 йилда Хавьер қўл остида дунёнинг энг кучли ММА лигасида чемпионлик камарини қўлга киритган. Шундан сўнг навбати билан Кейн Веласкес, Дэниэль Кормье, Люк Рокхолд ҳамда Хабиб Нурмагомедов ҳам Мендес бошчилигида UFC чемпиони бўлишади. Яқиндагига фаолиятини якунлаган Кормье икки вазнда чемпион бўла олган. Хабиб эса мағлубиятсиз (29-0) фаолиятини тугатди. Хавьер асос солган АҚШдаги АКА (American Kickboxing Academy) зали айнан юқорида номлари келтирилган чемпионлар эвазига бутун дунёда машҳур бўлиб кетган.

Бугун ана шундай исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган мураббий иштирокида матбуот анжумани ҳамда спортчилар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Be Fit Pro соғломлаштириш марказида ташкил этилган тадбирда нафақат ММА спортчилари, балки бокс, таэквондо, самбо, дзюдо каби яккакураш вакиллари ҳозир бўлишди. Маросимнинг биринчи қисмида спортчи ва мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Савол берганлар орасида дзюдо бўйича Ўзбеекистон терма жамоаси бош мураббийи, Олимпиада чемпиони Илиас Илиадис ҳам бор эди.

- Яккакураш спорт тури вакиллари мусобақа олдидан вазн ташлашда қийинчиликка дуч келишади. Сизнингча, бу ҳолатда нимага эътибор бериш керак? 

- Бирданига кўп вазн ташлаб бўлмайди. Спортчи икки-уч кунда 6-8 килограмм вазнни ҳайдайди. Мен бу нарсани тўғри деб ҳисобламайман. Қисқа фурсатда кўп вазн ташлаган спортчининг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлмайди. Катта энергия йўқотиши натижасида кучдан кетади. Бу эса кўпинча мағлубиятга олиб келади. Шу боисдан ҳам мусобақага бир неча кун қолганда режа асосида ортиқча вазнни йўқотиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 

Мендес энг яхши савол берган спортчиларга дастхати туширилган ММА қўлқопини тақдим этди. Совғага лойиқ кўрилганлар орасида дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Музаффарбек Тўрабоев ҳам бор эди. 

Шундан сўнг Хавьер Мендес иштирокида мастер-класс, яъни маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Таниқли мураббий ММА бўйича терма жамоамиз аъзолари билан бирга ярим соатдан ошиқроқ вақт мобайнида машғулот ўтказиб берди. 

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раис ўринбосари Шерзод Ташматов маҳорат сабоқлари якунида дзюдо, таэквондо, самбо ва бокс бўйича терма жамоамиз аъзоларига ассоциация номидан совғалар тақдим этди.

Тадбирнинг сўнгги учинчи қисмида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Табиийки, саволларнинг аксарияти Мендеснинг чемпион шогирди Хабиб Нурмагомедов ҳақида бўлди.

"Очиғи, Хабибнинг фаолиятини якунлашини кўпчилик қатори у эълон қилганидан сўнг эшитдим. У мен билан маслаҳатлашмади. Қарорни ўзи қабул қилди. Бундан хафа бўлганим йўқ. Чунки, у профессионал ва ақлли спортчи. Нима қилаётганини жуда яхши билади. Хабиб октагонга қайтадими? Тўғриси, буни билмайман. Агар онаси унга рухсат берса, биз Хабибни яна октагонда кўрамиз", - деди Мендес.          

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг