UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

22 май 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Трилогия муқаррар. Фьюри - Жошуа жанги бекор қилинади? Жангни бузмаслик учун 20 миллион доллар таклиф қилинди, бироқ…

Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги чемпионлик Камари учун бўладиган жанг аллақачон режалаштириб бўлинганди.

Тайсон билан кураш фақат рингда эмас, балки…

Томонлар иккита баҳс учун шартнома имзолашди ва биринчиси 14 августда Саудия Арабистонида ўтказилиши маълум қилинди. 

Жанг расман эълон қилинадиган пайтда жаҳоннинг собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер пайдо бўлди. У рингда Тайсондан мағлуб бўлган эди, энди барчасини суд қарори билан ҳал қилишга ҳаракат қиляпти. 

Муаммоларни ҳал қилишнинг турли вариантлари кўриб чиқиляпти, аммо Уайлдерни тинчлантириш учун ақлбовар қилмас даражада пул тўлаш орқали эришиш ҳам мумкин. 

Фьюри ўтган йили Уайлдер билан жанг қилиши керак эди, аммо Деонтей ҳамма нарсани ўзи бузди: у Тайсонни ёлғончиликда айблади ва мағлубиятини ҳар томонлама оқлашни бошлади 

Ҳакам Даниел Вайншетйн оғир вазн тоифасидаги WBC чемпиони Тайсон Фьюрини учинчи марта Деонтей Уайлдерга қарши жанг ўтказишини буюргани ҳақидаги хабар барчани хафа қилди. Фьюри-Жошуа баҳсининг биринчи жангига тайёргарлик кўриб бўлинган эди. 

2020 йил февралда Фьюри Уайлдерни реваншда мағлуб қилди, уни еттинчи раундда нокаутга учратди ва жанг пайтида америкалик икки марта нокдаун ҳолатига тушиб қолди. 

Энг қизиғи, учинчи жанг реваншдан олдин маълум бўлган. Боксчилар йил охирига қадар жанг қилишлари керак эди.

 

Фьюри учинчи жангга рози бўлди, аммо Деонтей ҳаммасини ўзи бузди

Уайлдер “Менда ҳаммаси жойида. Баъзан шунақа бўлиб туради. Бугун яхши боксчи ғалаба қозонди. Мен курашни давом эттиришга тайёр эдим, бироқ томонимдагилар буни исташмади. Жанг олдидан муаммолар бор эди, энди гапирган фойдасиз. Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас. Мен шунчаки жамоамдагилар жангни давом эттиришимга имкон беришини истаган эдим, холос. Мен жангчиман. Рақибим ажойиб курашди, аммо мен янада кучли бўлиб қайтаман”, - деган эди.

Бироқ тез орада Деонтей ҳаммани айблай бошлади. Биринчи мураббийидан бошлади, фаолиятининг бошидан Марк Бриланд у билан ишлаган, аслида Уайлдер катта муаммолардан халос қилгани учун унга миннатдорчилик билдириши керак эди:

“Таслим бўлгандан кўра ўлганим яхши. Марк буни биларди. Бунга менинг муносабатим қандайлиги маълум эди. Бу ҳақида кўп йиллар давомида гапирганман. Марк билан ишлашда давом этаманми? Биз ҳали қарор қабул қилмадик. Мен Африкага боришга тайёрман. Африкадан уйга келишим билан жамоавий қарор қабул қиламиз. Қароримиз қандай бўлишидан қатъий назар, мен Маркни ҳурмат қиламан. Бутун жамоа Маркни яхши кўради. У бошиданоқ мен билан бирга эди”. 

Октябрь ойига келиб эса, уни жаҳон чемпиони қилганига қарамай Бриландни ишдан бўшатди. Кейин америкалик кутилмаганда мағлубиятига кийими сабаб бўлганлигини айтди:

“Формам мен учун жуда оғирлик қилди. Жанг бошиданоқ кийимим туфайли оёқларим кўринмас эди. Учинчи раундга келиб оёқларим жуда толиқди. Аммо мен жангчиман, одамлар жангчи эканимни билишади. Кўпчилик “Сенда нимадир нотўғри бўлганга ўхшайди”, дейишди. Улар ҳақ эди, аммо рингда эканлигингда буни кўрсата олмайсан. Қўлимдан келганча курашишга ҳаракат қилдим. Формам туфайли оёқларим йўқлигини билар эдим”.


Бироқ Уайлдернинг асосий хатоси мағлубиятида кўпчиликни… ҳаттоки Фьюрини ҳам айблагани бўлди. 

“Жангдан 15 дақиқа олдин қизиб олиш учун бироз машқ қилдим. Ўзимни жуда яхши ҳис қилар эдим. Бу рингга чиққунимгача бўлган. Танамдаги суюқлик миқдорини сақлаш учун сув ичдим. Шундан сўнг ҳаммаси бошланди. Ўзимни ғалати ҳис қила бошладим. Сувимга нимадир аралаштирилган эди. Мушакларни бўшатувчи ёки шунга ўхшаш нарса қабул қилгандай бўлдим. Жанг сенинг фойдангга ҳал бўлмагандан кейин, ҳар доим нима бўлгани ҳақида ўйлай бошлайсан. Баъзи нарсалар ҳамда муҳит бошқача кўрина бошлади. Нимадир ўзгаргандек туйила бошлади. 

Айб фақат костюмда эмас, сувимга ҳам нимадир солинган эди. Ўзимни назорат қила олмаётгандек ва оёқларим кучсизланиб бораётгандек эди”, - деб айтганди Деонтей.


Уайлдернинг бу фикрларига Фьюри қараб тура олмади ва учинчи жанг бўлмаслигини маълум қилди:

“Мен у билан 27 июнда жанг қилишим керак эди, аммо жароҳатланганини айтди. 18 октябрда жамоаси баҳс учун яхшироқ жой топмоқчи бўлганлиги сабабли жанг бекор қилинди. 5, 12, 19 декабр… Улар таклиф қилган барча саналарга рози бўлдим. Бироқ абадий кута олмайман. Фаолиятимда давом этишим керак. Бутун умримни унинг шартнома имзолаши учун кутишга сарфлай олмайман. 

Биласанми Уайлдер, йўқол! Сенинг бу гапларингдан кейин ҳеч қандай жанг бўлмайди. Туҳматинг сабаб 100 миллион доллар учун судга беришим мумкин эди. Хуллас, даф бўл! Биринчи жангда ҳакам унга қарши чиқди, иккинчи жангдан сўнг қўлқопни айблади, кейинчалик унинг сувига нимадир қўшилганини айтди. Бу гаплардан кейин у мен билан бошқа ҳеч қачон жанг қила олмайди”. 

Фьюри жамоасининг учинчи жангдан бош тортишга қонуний асослари бор. Бу баҳс учун тузилган шартномада томонлар уни 2020 йил охирига қадар ўтказишлари лозим эди. Агар шундай бўлган бўлса, унда Уайлдернинг қандай даъволари бўлиши мумкинлиги аниқ эмас ва у умуман қандай қилиб бундай суд қарорини олган?  


Жошуанинг жамоаси Усикка имконият беришга тайёр.  Фьюрининг промоутерлари Уайлдерга товон пули тўлаш учун ҳали бир тўхтамга кела олмади 

Фьюри ҳамда Жошуа вакиллари бу янгиликка турлича муносабат билдиришди. Эдди Хирн Уайлдер жамоаси билан келишишга умид қиляпти. У: 

“Биз ўйлаган асосий жанг, Тайсон Фьюри ҳамда Энтони Жошуа қарама-қаршилигидир. 14 августда жанг бўлишига умид қиляпмиз. Ўтган тунда ўйин ўзгарди ва бизда В режа, шунингдек C режамиз ҳам бор. Ёдимизга фақат WBО нинг асосий даъвогари Александир Усик келяпти”, - деб айтган. 

Промоутер Александир Красюк ҳам уни қўллаб-қувватлаяпти. 

“Бугун эрталаб кўзларимни очганимда кўрган биринчи нарсам телефонда дунёнинг турли бурчакларидан келган турли ҳил одамларнинг, бир ҳил хабарлари бўлди: Фьюри ва Жошуа ўртасидаги жанг бекор қилинган. Усикка келсак, барчаси вазиятга боғлиқ. Яқин орада Эдди Хирн билан гаплашаман. Эрталаб аллақачон хабарлашдик. Ташкил қилишимиз керак бўлган жанг борлигига ишончим комил. 

Усик WBО камарига асосий даъвогар. Фьюри ва Жошуа баҳси бунга тўсиқ бўлаётганди. Агар жанг бекор қилинса, ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди ва Жошуа асосий даъвогар билан курашиши керак бўлади”, - деб маълум қилган. 

Боб Арумнинг фикрича, Уайлдер кутгани учун товон пули олишга лойиқ эмас. Шунингдек, Арум Фьюри - Уайлдернинг учинчи жанги 24 июнь Лас-Вегасдаги "Аллегиант" стадионида бўлишини ҳам маълум қилган:

“Биз Уайлдер четга чиқиб тургани учун пул тўламаймиз. Аввал уни ҳал қилишимиз, кейин қолган ишларни қиламиз. Фьюри - Жошуа баҳсини ноябр ёки декабрда ўтказишимиз мумкин”.

Франк Уоррен эса бошқача фикр билдирган:

“Шубҳасиз, Уайлдер билан музокара олиб боришга ҳаракат қилишимиз лозим. Агар буни уддасидан чиқмасак, Тайсон у билан жанг қилиш ёки қилмаслигини ўзи ҳал қилиши керак. Фьюри - Жошуа жангини барча хоҳлайди, шунингдек биз ўзимиз ҳам буни кўришни истаяпмиз. Аммо ҳозир Деонтей билан шуғулланишимизга тўғри келяпти. Бироқ биз курашни ташкил қилиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. 

Уайлдерни рози қилишимиз керак, агар келишув бўлса, у товон пулини олишга ҳеч қандай шубҳа бўлмайди”, - деб айтган. 


Суд қарорига Тайсон Фьюрининг ўзи ҳам изоҳ қолдирди:

“Деонтей Уалдер қандай ҳазилга айланди. 20 миллион доллар сўрайди. Мен яна унинг бошини ёришимга керакка ўхшайди”.

Қандай бўлмасин Фьюри - Уайлдернинг учинчи ва Жошуа - Усик қарама-қаршиликлари, албатта, бокс мухлисларини хафа қилмаса керак. Тайсон, айниқса ЭйЖей ўзининг камарлари билан қолиш, қолмаслиги катта савол.

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 май 20:40:26
Usmonov Komiljon
Shunaqa nagmalarni orqasidan boksni reytingi tushib ketyapti
   
22 май 16:23:03
Baxriddin Abdullayev
Уайлдер роса Криса, гнида бола экан шунча вакт кисиб юриб энди рангни хохлаб колдими, кисиб тур Фюри кучлими ёки Жошуа билиб олайлик
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг