UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Шара Буллет UFC’да ўзи учун принципиал рақиб ким эканлигини айтди 0 15:53Топуриянинг мураббийи: "Илия ва Махачев жанги бўлишига умид қиламан" 0 15:28"Мен Хамзат Чимаевни мағлуб эта оладиган ягона одамман" - собиқ чемпион 0 15:05Япония лигасида дуранглар бекор қилинди 0 14:44Том Аспиналл UFC чемпионлик камарини ўз ихтиёри билан топширишдан бош тортди 0 14:23UFC BJJ чемпиони Царукянга "вызов" ташлади 0 14:02Милан ва Кортина-2026. Медаллар жамғариш бўйича вазият ўзгардими? 0 13:41Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти" 0 13:20Лайма Владсон иштирокидаги учрашув якунига етмай қолди 0 12:59Мьянмалик UFC чемпиони илк ҳимоя жангини кимга қарши ўтказиши маълум 0 12:38Қишки Олимпиада-2026. Кечаги куннинг барча спорт турларидаги натижалари битта хабарда 0 12:17Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда? 0 11:55Нурсултон Рўзибоев: "Яқинда такрорлаймиз" 0 11:33Шара Буллет MMA тарихидаги Топ-5 жангчини санаб берди 0 11:07Пара велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини медаллар шодаси билан бошлашди 0

28 июл 11:34
Янгиликлар

Велоспорт

Тур де Франс. Роглич 19-босқич ғолиби!

Велоспорт оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири Тур де Франс ўзининг қизғин палласига кирди.

Франция йўллари бўйлаб ўтказилаётган мусобақанинг 19-босқич пойгаси бўлиб ўтди. Лурд-Ларенс шаҳарлари оралиғидаги 200,5 км масофада ўтган пойгада Примож Роглич маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ғолибликни қўлга киритди. 

Словаениялик велоспортчи белгиланган масофани 5 соату 28 дақиқа 17 сонияда босиб ўтди. Иккинчи ўринни пешқадамга 19 сония вақт бой берган британиялик Герейнт Томас эгаллади. Кучли учликка франциялик Ромен Барде якун ясади. Умумий босқич якунларига кўра ҳамон Герейнт Томас пешқадамлик қиляпти.

Тур де Франс. 19-босқич. Лурд-Ларенс, 200,5 км

1. Примож Роглич (Словения, LottoNL-Jumbo) – 5.28,17

2. Герейнт Томас (Буюк Британия, Sky) – 0,19

3. Ромен Барде (Франция, AG2R La Mondiale) 

Умумий босқич якунлари (19-босқич)

1. Герейнт Томас (Буюк Британия, Sky) – 79.49,31

2. Том Дюмолен (Голландия, Sunweb) – 2,05

3. Примож Роглич (Словения, LottoNL-Jumbo) – 2,24

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг