UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0

08 янв 10:31
Янгиликлар

Велоспорт

"Тур де Франс"да иштирок этадиган "Tashkent City" аёллар велоспорт клуби Австралияга йўл олди

12-21 январь кунлари Австралиянинг Аделаида шаҳрида велоспорт бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Жаҳон кубогининг илк босқичи ўтказилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон аёллар велоспорт терма жамоасининг асосини ташкил этувчи "Tashkent City" велоспорт клуби шоссе йўналишида Жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Жамоамиз 2024 йилги Жаҳон кубогининг илк босқичи бўлмиш "Santos Tour Down Under Women’s World Tour" турнирида иштирок этиш мақсадида Австралияга йўл олди. Аёллар ўртасида жами 16 та клуб иштирок этадиган беллашувлар 12-14 январь кунлари ташкил этилади.

Унда Ўзбекистоннинг "Tashkent City" клуби қуйидаги таркибда иштирок этади: Ольга Забелинская, Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова, Маргарита Мисюрина, София Каримова, Нафосат Козиева.

Аёллар ўртасидаги беллашувлар уч босқичдан иборат бўлади. Дастлабки кунда велоспортчилар 93,9 км, иккинчи кунда 104,2 км, якуний босқичда эса 93,4 км масофани босиб ўтишлари талаб этилади. Бу Жаҳон кубоги босқичларидаги энг қийин мусобақа ҳисобланади.


Жамоамиз турнирда қуйидаги жерсида ҳаракат қилади:

Эслатиб ўтамиз, "Tashkent City" клубига 2022 йилда асос солинган. Мусобақа жараёнларини Olamsport.com сайтида кузатиб боринг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг