10 окт 11:08
Янгиликлар
Гимнастика, Токио-2020
У ҳақиқий афсона: Оксана Чусовитина ўзининг саккизинчи Олимпиадасида қатнашади!
Германиянинг Штутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Беллашувларда ўзбекистонлик гимнастлар ҳам иштирок этишмоқда.
Мусобақада нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон спорти афсоналаридан бирига айланиб улгурган Оксана Чусовитина жаҳон чемпионати якунига кўра, Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди.
Қайд этиш лозимки, ушбу Олимпиада 44 ёшли Чусовитина учун фаолиятидаги саккизинчи Олимпия ўйинлари ҳисобланади. Токио Олимпиадаси вақтида у 45 ёшда бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар