UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0

15 окт 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер Хелениусдан 17 кг енгил тош босди + ФОТО

Эртага (бизнинг вақт билан якшанба тонги) АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик панчер Деонтей Уайлдер (42-2-1, 41 КО) ҳамда 38 ёшли финляндиялик Роберт Хелениус (31-3, 20 КО) ўртасида ўтказилади. 

Боксчилар эртанги жанг олдидан анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Деонтей Уайлдер тарозида 97,3 килограмм, Хелениус эса 114,2 килограмм тош босган. Америкалик боксчи Тайсон Фьюрига қарши омадсиз жангидан кейин вазнга ташлашга ваъда берган эди ва ўз сўзининг устидан чиқди.

Уайлдер - Хелениус тўқнашуви Premier Boxing Champions оқшомининг марказий жанги бўлади. Ғолиб боксчи WBC чемпионлик камарига расмий даъвогарга айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер охирги марта 2021 йилнинг октябрь ойида Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилган ва 11-раундда нокаут билан ютқазганди. Хелениус эса сўнгги бор 2021 йил октябрь ойида Адам Ковнацкини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг