UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Нигора Турсунқулова: "Гран-прида ҳеч қачон осон жанг бўлмайди" 0 09:55Бокс бўйича жаҳон чемпионати бугундан бошлаб Ўзбекистонда тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади 0 09:34ОЧЛ. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум 0 09:13Жаҳон чемпионати. Баҳодир Жалоловни 1/4 финалга олиб чиққан жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:52Бугун боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қиладилар 14 08:29Жаҳон чемпионати. Рўзметовни 1/4 финалга олиб чиққан жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:08ЕЧЛ. "Челси" ўз майдонида ютқазди, "Зальцбург" - "Генк" баҳсида 8 та гол урилди ва бошқа натижалар 0 07:46Сен-Пьер UFCнинг энг зўрини айтди. Бу ерда ҳам Хабиб биринчи эмас 1 07:24Жаҳон чемпионати. Юнон-рим курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди ФОТОГАЛЕРЕЯ 9 07:04От спорти бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилади 0 06:21ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди 0 02:48ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Барселона" баҳсида ҳисоб очилмади, Месси майдонга қайтди 0 23:41Жаҳон чемпионати. Проф боксчимиз Баҳодир Жалолов илк жангини ўтказди 4 23:07Ўзбекистон U-19 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Иорданияни икки тўп фарқи билан мағлуб этди 0 22:49Жаҳон чемпионати. Бобоусмон Батуровнинг ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

08 сен 01:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 242. Барча жанглар якунланди, натижалар билан танишинг

Бугун, 7 сентябрь куни тунда UFC 242 доирасида Хабиб Нурмагомедов ҳамда Дастин Порье ўртасида узоқ кутилган жанг бўлиб ўтади.


UFC 242нинг барча натижалари

Дон Мэдж - Фарес Зиам (30-27, 30-27, 29-28)

Омари Ахмедов - Зак Каммингс (30-27, 30-27, 29-28)

Муслим Салихов - Нордин Талеб (нокаут)

Белал Муҳаммад - Такаси Сато (бўғиш услуби)

Оттман Азайтар - Тиему Пакален (нокаут)

Сара Морас - Лиана Жожуа (техник нокаут)

Зубайра Тухугов - Лерон Мерфи (дуранг)

Жоан Калдервуд - Андреа Ли (28-29, 30-27, 29-28)

Карлос Диего Феррейра - Майрбек Тайсумов (29-28, 29-27, 29-27)

Кёртис Блейдс - Шамиль Абдурахимов (техник нокаут)

Ислам Махачев - Дави Рамус (29-27, 30-26, 30-26)

Пол Фелдер - Эдсон Барбозе (28-29, 29-28, 29-28)

Хабиб Нурмагомедов - Дастин Порье (бўғиш услуби)




01:45. ЖАНГ ЯКУНЛАНДИ, ХАБИБ камарини сақлаб қолди. Дастин муносиб курашди, хатто Нурмагомедовни ўз услубида таслим қилиши мумкин эди, аммо унга тажриба етишмади.

01:42. Учинчи раундга старт берилди.

01:41. Иккинчи раунд якунига етди.

01:36. Порье иккинчи раундни жуда фаол бошлади ва кетма-кет зарбалар бермоқда.

01:35. Биринчи раунд тўлиқ Хабиб устунлиги остида ўтди. Дастин бир амаллаб танаффусгача етиб олди.

01:32. Бутун арена "Хабиб" деб бақирмоқда.

01:31. Ҳар бир раунд тўлиқлигичи видео кўринишида Телеграм саҳифамизга юкланади.

01:30. Биринчи раунд бошланди!

01:22. Хабиб Нурмагомедов русча қўшиқ остида октагонга чиқди.

01:21. Дастин Порье саҳна йўғе, октагонга кўтарилди. Энди Хабиб келиши кутилмоқда.

01:13. Навбат кечанинг асосий қаҳрамонларига. Хабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье

01:10. Ҳакамлар кутилмаган қарорни қабул қилишди: Эдсон Барбоза — Пол Фелдер ўртасидаги реванш жанги якунланди

01:06. Жанг якунланди. Ҳакамларнинг қарорини кутамиз.

01:00. 2-раунд якунига етди.

00:58. Фолдер ётган ҳолда Барбозанинг бошига бир неча марта кучли зарба берди. Эдсон бироз ўзини йўқотиб қўйди. Видеолар телеграм каналимизда.

00:54. Биринчи раунд Барбозанинг устунлиги билан якунланди. Фолдернинг қоши ёрилган.

00:51. Пол Фелдернинг қоши ёки боши ёрилди, ҳакам шифокор кераклигини айтиб, жангни тўхтатиб турибди.

00:49. Жанг бошланди.

00:42. Навбатдаги жанг Эдсон Барбоза — Пол Фелдер ўртасида ўтказилади.

00:36. 29-27, 30-26, 30-26 ҳисоби бўйича... Ғолиб номини бу ерда билиб оласиз: Махачев кучли рақибига қарши жанг ўтказди ФОТО+ВИДЕО

00:33. Учинчи раунд тугади. Ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланади.

00:27. Иккинчи раунд ҳам якунланди. Ҳали ҳам томонларнинг кучи тенг.

00:21. Дастлабки раундда жангчилар бир-бирини ўрганишди ва таваккалга қўл урмай, масофа сақлашди.

00:16. Биринчи раунд бошланди. 

00:14. Ислам Махачев ва Дэйви Рамос жангга тайёр.

00:05. Шамиль Абдураҳимов - Кертис Блэдс жанги якунланди.Шамиль Абдурахимов ҳам жангини ўтказди ФОТО

23:55. Жанг бошланди. Кертис Блэйдсдан устунлик катта. Раунд якунланди. Видео Телеграм каналимизда.

23:52. Навбатдаги жанг Шамиль Абдурахимов — Кертис Блэйдс жуфтлиги ўртасида бўлади.

23:41. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ҳам шу ерда экан

23:40. Асосий жангларнинг биринчиси якунланди. Натижа бу ерда: UFC 242. Майрбек Тайсумов иштирокидаги жанг ҳам якунланди ФОТО

23:30. Иккинчи раундда устунлик бразилиялик жангчи томонидан бўлди. Тайсумов бир нечта кучли зарбаларни ўтказиб юборди.

23:24. Биринчи раунд якунланди. Тайсумов устунлигида ўтган раундда Феррейра ҳам зарба беришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимдан лавҳалар ТЕЛЕГРАМ каналимизда.

23:19. ЖАНГ БОШЛАНДИ! Ферейра сариқ , Тайсумов эса қора шортда.

23:15. Феррейра ва Тайсумов аренага чиқиб келишди. Жанг ҳақида шу саҳифада ўқийсиз.

23:07. Асосий жангларни Майрбек Тайсумов — Карлос Диего Феррейра жуфтлиги бошлаб беради. Кейинги жанглар қуйидагича давом этади.

           23:30. Шамиль Абдурахимов — Кертис Блэйдс

           00:00. Ислам Махачев — Дэйви Рамос

           00.30. Эдсон Барбоза — Пол Фелдер

           01:00. Хабиб Нурмагомедов — Дастин Порье


23:05. Ухлаб қолманг, асосий жанглар бошланяпти. Барча янгиликлардан хабардор қилиб борамиз. Айтганча, Телеграм каналимизга обуна бўлиб қўйинг, видеолар ўша ерда чиқяпти.

23:01. UFC 242. Мафтункор Лиананинг UFCдаги дебюти бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

22:30. Зубайра Тухугов - Лерон Мерфи жанги якунланди ва ҳакамлардан кутилмаган натижа. ВИДЕО орқали ҳаммасини билиб олишингиз мумкин.

22:06.  Зубайра Тухугов - Лерон Мерфи жангининг биринчи раунди якунланди. Раундда Зубайра тўлиқ устунликка  эга бўлди. 

22:00. Супер тўқнашувга уч соат қолди.

21:55. Муслим Салихов Неймарни қўриқчиси  Нортон Талеб биринчи раунддаёқ нокаут қилди. 


21:53. Бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳам бугунги супер тўқнашувни аренадан кузатишмоқда.


21:45.  Омари Ахмедов  Зак Каммингс очколар ҳисобида таслим қилди – 30-27, 30-27, 29-28.   


21:20. UFC 242 кечасининг дастлабки жанглари бўлиб ўтмоқда. Кечанинг дастлабки жангида Дон Мэж Фарс Зиамни мағлуб этди. 


16:40. UFC 242 жанглари мана шу аренада бўлади. UFC 242 кечаси қайси аренада бўлиб ўтади? + ФОТО


16:02. Абу-Дабида бўлсангиз, жанг бўладиган аренани топиб олиш қийин эмас.


15:56. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров оиласи билан Абу-Дабида экан. Тахминларимизга кўра, Хабиб билан дўст тутинган Отабек UFC 242 жангларини Абу-Дабидаги аренадан томоша қилади.


15:48. Бугунги жангларни қаерда кўриш мумкинлигини бу САҲИФАда билиб олишингиз мумкин.


15:42. Бугун тонгда UFC 242 доирасида жанг қиладиган барча жангчилар сўнгги кўз уриштириш маросимида иштирок этишди. ФОТОГАЛЕРЕЯ


15:41. Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари. Ушбу саҳифада UFC 242 стартигача бўладиган воқеаларни кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
07 сен 21:01:38
Elmurod Mamatqulov
Habib yutadi va keyingi jangini Nate Diazga qarshi ötkazadi
   
08 сен 00:26:11
Jalol Axmedov
Rovshan Umurzoqov Roldan Aldeani ochkolar hisobida magʻlub etdi lekin jang teng kurashlar ostida boldi Ravshan kopgina zarbalarni oʻtkazib yubordi.
   
07 сен 23:32:15
CHELSEA2211
Rossiya kanallari ham Qirg'iz kanalar ham obermayaptiku...
   
07 сен 23:28:02
Azamat Rasulov
Internetda live ko'rayotganlar bo'lsa ssilkasini yozvorilar iltimos. Rossiyani hech qaysi kanalidan qo'ymayapti. Youtubeda ham yo'q.
   
07 сен 23:26:48
.Sherzod.
Adminlar Taysumovni jangidan to'lliq video joylela shu bola Xabibdanam kuchli
   
07 сен 23:10:51
Достон Давлат Шоҳ
Chast tv dan korsa boladimi
   
07 сен 22:41:03
Forever
Bilayn tv ishlamay qoldimi hammada
   
07 сен 22:30:44
Nuriddin 77
Qaysi kanalda kòrvosilar
   
07 сен 20:35:06
Tony ,,El Cucuy" Ferguson
Dastin Porye Habibni oyoqlariga zarba yo'lla. O'zing hushyor bo'l u stoykada urisholmaydi shuning uchun parterga kiradi shunda 1 ta tizza udar ber yorib tashla keyin men bilan jang qilasan jang 2 raundda tugaydi. Omad Porye
   
07 сен 18:18:11
Shahrior Bavarist
Хабибни ударига ярамайди бу
   
07 сен 16:48:10
Ilhom Abdullayev
Xabibam juda kuchli lekn Porega muhlislik qilaman
   
07 сен 16:42:28
Ilhom Abdullayev
Xabib o'zini ko'zi yetmayapti yorip tashlashga jismoniy tarafdan Pore juda kuchli
   
07 сен 15:55:15
koba
Xabibga omad Yorib tashla su---ni.
   
07 сен 15:49:57
CHELSEA2211
Jastin pore omad(toni fergyusson muxlisi).
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг