UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

09 мар 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 326 жангчиларининг гонорарлари: Оливейра Холлоуэйга қараганда бир ярим баробар кўп пул ишлади

Кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да ўтказилган UFC 326 турнири иштирокчиларининг гонорарлари маълум бўлди.

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра UFC 326 турнирида пул ишлаш бўйича мутлақ етакчига айланди. 

Sporty Salaries портали маълумотларига кўра, бразилиялик аралаш яккакураш устасининг кечанинг асосий жанги учун тўловларининг умумий миқдори 2,282 млн доллари ташкил қилди. Унинг рақиби Макс Холлоуэй эса 1,54 млн доллар ишлаб топди. Кечаги жангда Оливейра очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, BMF чемпионлик камари соҳибига айланганди.

Оқшомнинг иккинчи муҳим жанги иштирокчилари Кайо Борральо ҳамда Ренье де Риддер мос равишда 561 ва 460 минг долларни қўлга киритди. Промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритган қозоғистонлик Дияр Нургожай 56 000 долларга эга чиқди. 

Грегори Родригес, Дрю Добер, Альберто Монтес ва Родольфо Беллатонинг гонорарлари оқшомнинг энг яхши чиқиши учун 100 минг доллар бонусларни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Sporty Salaries тақдим этган хабар расмий ҳисобланмайди ва бу маълумотлар, сизиб чиқишлар ва эксперт баҳолари асосида тузилади.


Қолган жангчиларнинг гонорарлари:

Майкл Жонсон — 370 000 доллар

Роб Фонт — 315 000 доллар

Грегори Родригес — 310 000 доллар

Дрю Добер — 415 000 доллар

Рауль Росас — 176 000 доллар

Коди Гарбрандт — 215 000 доллар

Коди Дёрден — 211 000 доллар

Сумудаэрджи — 210 000 доллар

Коди Брандейдж — 161 000 доллар

Родолфо Беллато — 160 000 доллар

Альберто Монтес — 128 000 доллар

Брунно Феррейра — 91 000 доллар

Хесус Агилар — 80 000 доллар

Дияр Нургожай — 56 000 доллар

Донте Жонсон — 44 000 доллар

Рики Турсиос — 43 000 доллар

Нямжаргал Тумэндэмбэрэл — 36 000 доллар

Лонг Сяо — 32 000 доллар

Рафаэль Тобиас — 16 000 доллар

Люк Фернандес — 16 000 доллар

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг