UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

14 апр 07:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 327 турнири чипталар сотуви бўйича муваффақиятсизликка учради

Теглар :  UFC 327
Якшанба тонгида дунёнинг энг кучли лигаси сўнгги уч йил ичида тўртинчи марта Майамида турнир ўтказди.

Эътиборлиси, UFC 327 турнири "Kaseya Center" аренадаги чипталар савдоси бўйича энг ёмон натижа кўрсатди. Чипталар сотувидан олти ярим миллион доллар пул тушган. Бундан аввалги энг ёмон натижа UFC 314 (Волкановски - Лопес) турнирида қайд этилган бўлиб, у 11 миллион долларлик чипталар сотувига эга бўлган. UFC 299 (О`Мэлли - Вера 2) ва UFC 287 (Перейра - Адесанья 2) турнирлари мос равишда 14 ва 12 миллион доллар йиққан.

Маълумотларга кўра, камида 6 000 та чипта (баъзи маълумотларга кўра 9 000 та) сотилмай қолган. Бу аренанинг максимал сиғими 20 000 эканини инобатга олсак, сезиларли салбий кўрсаткич экани ойдинлашади. Бунда чипталарнинг минимал нархи 200 долларни, максимал нархи эса 30 000 долларни ташкил этди.

Тахмин қилинишича, паст сотувга чипта нархларининг ошиши, асосий воқеаси Иржи Прохазка ва Карлос Ульберг ўртасидаги ярим оғир вазн тоифаси вакант камари учун жанг бўлган тадбирнинг заиф карди ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг