19 апр 10:12
Янгиликлар
UFC Fight Night 273: 100 000 ва 25 000 долларлик бонуслари кимларга насиб қилди?
Оқшомнинг асосий жангида тажрибали Гилберт Бёрнсни нокаутга учратган канадалик Майк Мэлотт 100 000 долларлик бонусга эга чиқди. Лиганинг бразилиялик дебютанти Марсио Барбоза ҳам 100 000 долларлик чекни қўлга киритди. У прелим кардда америкалик рақиби Деннис Бузукьюни жангнинг 80-сониясидаёқ нокаутга учратганди.
Шунингдек, яна иккита ҳар бири 100 000 доллардан иборат бонус канадалик Чарльз Журдэйн ва америкалик Кайлер Филлипсга насиб этди. Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги ҳисобланган ушбу тўқнашув "Энг яхши жанг" деб топилди. Ёрқин кечган жангда мезбонлар вакили ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Бундан ташқари, ўз жангларини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган Жей Герберт, Роберт Валентин, Гокхан Сарикама ва Жон Яннис 25 000 долларлик бонуслар билан тақдирланди.


Фикрлар