UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0

18 июл 12:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 281 тарози натижалари, икки жангчи вазн қила олмади

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Оклахома шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 281 турнири иштирокчилари расмий тарози  маросимида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ташкил этилади. Унда собиқ чемпионлар - Жанубий Африка Республикаси вакили Дрикус Дю Плесси ҳамда нигериялик Камару Усман ўзаро октагонда тўқнаш келади. Ҳар икки африкалик жангчи белгиланган вазн меъёрини муваффақиятли бажарди: Дю Плесси - 84.14 кг, Усман - 84.37 кг.

Турнирнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги ҳам ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Данкан Жаред Каннонир Кристиан Лерой билан ҳисоб-китоб қилади. Каннонир тарозида 83.91 кг, Данкан эса 84.14 кг тош босди. 

Икки жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи жанги иштирокчиси Чейз Хупер енгил вазн лимитидан оғир тош босди ва энди гонорарининг маълум бир қисмини рақибига беради. Эзра Эллиотт эса ярим енгил вазн меъёрини бажара олмади ва у ҳам катта миқдорда жаримага тортилади.  


UFC Fight Night 281 турнири тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Дрикус Дю Плесси (84.14 кг) – Камару Усман (84.37 кг)

Жаред Каннонир (83.91 кг) – Кристиан Лерой Данкан (84.14 кг)

Чейз Хупер (71.44 кг)* – Митч Рамирез (70.53 кг)

Фатима Клайн (52.39 кг) – Табата Риччи (52.62 кг)

Томми МакМиллен (65.77 кг) – Альберто Монтес (66.22 кг)


Прелим кард жанглари

Остин Баши (65.77 кг) – Хосе Дельгадо (66.22 кг)

Сок Хён Ко (76.66 кг) – Жан-Поль Лебоснояни (77.56 кг)

Фелипе Франко (92.99 кг) – Леви Родригес (93.44 кг)

Олден Кориа (57.15 кг) – Стюарт Николл (57.15 кг)

Ричард Харрис (119.07 кг) – Элвин Хайнс (119.75 кг)

Диони Барбоса (56.7 кг) – Анна Мелисано (57.15 кг)

Дэмиен Андерсон (66.22 кг) – Эзра Эллиотт (66.9 кг)**

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг